Совуқ туфайли ўқувчилар таътили 3-февралгача узайтирилди

834

Билим бериш министрлиги қаттиқ совуқ туфайли Қирғизистон мактабларида ўқитиш тизимини 3-февралга қадар тўхтатди — мактабларда дарслар кейинги душанбадан яна давом этади.

Билим бериш министрлигининг нашри «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, муассаса мактаб ўқувчилари учун таътил вақтини 31-январдан 3-февралгача узайтирган.

Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг хабарига кўра, бир неча кунгача ҳавонинг ҳарорати совуқ бўлади.

Билим бериш министрлигининг январь ойи ичида мактабларда ўқитиш тизимини иккинчи марта таътил бериб  тўхтатди —мактаблардаги аввалги таътил  вақти 26-январдан 30-январгача берилган эди.

Министрликнинг маълумотига кўра, каникуллар фақтгина мактабларга тегишли — болалар боғчалари ўқитиш тизимини тўхтатиш бўйича қорорни маҳаллий ҳукумат билан биргаликда қабул қилишади. Олий ўқув юртлари эса жадвални ўзлари тузишади.