Бишкекдаги Ўш бозори ёнидаги павильонлар ёнмоқда

909

Ўш бозорининг ёнида ёнғин чиқди — «Сейтек» бозоридаги павильонлар куймоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ.

Маълумот янгилаб турилади.

Ҳозирда ёнғин чиққан жойга фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Бороновнинг ўзи борди.

Бороновнинг айтишича, ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум — ўт ўчирувчилар ёнғин симларнинг қисқа туташувидан чиққан деб тахмин қилишмоқда.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг матбуот хизмати «Клооп» мухбирига билдиришича, Киев ва Бейшеналиева кўчаларининг кесилишида жойлашган «Сейтек» бозорининг павильонлари куйиб кетган.

«Билдирув 9:48да тушган. Воқеа бўлган жойга беш ўт ўчирув техникаси жўнатилди», — деб маълум қилишди муассасадан.

«Клооп» мухбири Эмил Султаналиев ёнғин бўлган жойда — унинг айтишича, павильон эгалари товарларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

«Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришмоқда. Шунингдек, бу ерда милиционерлар ва тез ёрдам хизмати ишламоқда», — деб билдирди воқеа содир бўлган жойдан Султаналиев.