Бош прокуратура Бишкек ИЭМидаги аварияга боғлиқ жиноий иш қўзғади

693

Бош прокуратура Бишкек иссиқлик марказидаги (ИЭМ) аварияга боғлиқ «Лоқайдлик» банди бўйича жиноий иш қўзғади. 26-январда марказнинг иши тўхтаб, унинг оқибатлари ҳамон бартараф қилинмаган.

Бош назорат органининг матбуот хизмати билдиришича, ИЭМдаги авария «хизмат ходимлари ўз вазифаларини талабдагидай бажармаган» сабабли бўлган.

Бош прокуратурадан маълум қилинишича, енгил-саноат қўмитаси, миллий энергетика холдинги, «Электр станциялар» корхонаси, Бишкек ИЭМнинг ва ҳукумат органларининг амалдорлари жавобгарликка тортилишади.

Иссиқлик бериш марказидаги авария факти бўйича «Лоқайдлик» моддаси асосида жиноий иш қўзғалди.

«Жиноий иш тегишли органларга ўтказиб берилди. Керакли эксперт хулосалари олингандан кейин барча айбдор одамларнинг шахсий жавобгарликлари аниқланиб, улар жиноий жавобгарликка тортилади», — деди бош прокуратура.

Бишкекдаги уйларда ҳарорат 26-январда ИЭМида бўлган авария сабабли кескин пастлай бошлаган. Авария қаттиқ совуқ вақтига тўғри келган — сўнги бир неча кунда ҳавонинг ҳарорати Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача совуқ бўлмоқда.

Премьер-министр Сапар Исаков бишкекликларнинг уйларида иссиқлик 30-январь куни соат 16:00гача берилишини ваъда қилган. Ҳукумат раҳбари 29-январда маълум қилишича, жазога «оддий ишчилар эмас, энергетика тармоғига жавобгар етакчилар тортилади».