Куннинг сурати: Бишкек ИЭМидаги буғ қозонлар қандай иситилади?

884
Бишкекнинг иссиқлик узатиш марказининг эски корпусидаги буғ қозоннинг остки бўлими. «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сүрати.

Кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминловчи Бишкек ИЭМидаги авария 26-январда содир бўлган. Хонадонларда температура кескин пасайиб, электр ва иссиқ сув бериш  муаммога учрай бошлаган. ИЭМнинг вакиллари ишхонанинг эски корпусидаги ускуналар бузилганини тасдиқлашмоқда.

ИЭМидаги авария аномал совуқ ҳавога тўғри келиб қолган. Кундузи ҳаво ҳарорати -10 градусдан  ошмай, кечқурун эса  -20 градусдан паст бўлмоқда.

Ҳукуматнинг 28-январь куни Бишкек ИЭМидаги авария ҳал этилгани ва иссиқлик уйларга бир сутка ичида берилишини билдирган. Бироқ  эртаси куни 29-январда яна бир авария бўлган, унда қўшимча агрегатни қўшишда қувир ёрилиб кетган.

«Бу бузилишлар ҳаво ҳароратига боғлиқ. Ўша ҳаво ҳарорати -20 градус бўлганлиги сабаб. Ҳозирда қўшишг бошқа №23 иситиш агрегатини тайёрлашмоқда», — деб билдиришди Миллий энергохолдингдан.

2017-йилнинг августида Бишкек ИЭМида 24 иситиш агрегатининг ичидан тўрттани модернизациядан ўтказишган. Модернизация ишлари Хитойнинг TBEA компанияси 386 млн долларга бажарган.