Ўзбекистон чегарачилари мол боқаётган вақтда Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган Қирғизистон фуқаросига ўқ отиб ярадор қилишган.
Ўзбек чегарачилари мол боқаётган вақтда Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган қирғизистонликка ўқ отиб ярадор қилишди. Ҳозирда қирғизистонлик шахс шифохонага ётқизилди.
Қирғизистон чегара хизмати нашрининг маълумотига кўра, воқеа 27-январда қирғиз-ўзбек чегарасида бўлган. Жабрланган шахс Жалолобод вилоятининг Олабуқа районининг яшовчиси экани аниқланган.
«Турғун мамлакат чегара яқинида мол боқиб юриб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетгандан сўнг у ўзбек чегарачилари томонидан аниқланган. Қўлга олиш вақтида Ўзбекистон ҳудудидан Қирғизистон тарафга қочиб кетишга ҳаракат қилган», — дейилади Қирғизистон чегара хизмати хабарида.
Ўзбек чегарачиларининг айтишича мол боқувчи «огоҳлантириш ва талабларга қулоқ солмай қўйган», шунинг учун ходимлар «қурол ишлатишга мажбур бўлишган».
Қирғизистонлик шахс оёғининг сон қисмига теккан ўқдан яраланиб, Ўзбекстоннинг Чуст туман шифохонасига ётқизилган — шифокорларнинг айтишича, унинг аҳволи «қониқарли».
Икки томоннинг келишими бўйича , қирғизистонлик шахсни соғлиги тикланиб, суриштирув ишлари тугагандан кейин уни ўз юртига ўтказиб беришади. Қирғизистон чегара хизмати жабрланган шахснинг қариндошлари шифохонага бориб кўришларига рухсат берилишини таъкидлади.
Икки томон ҳам воқеага тегишли суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
Қирғизистон чегарачилари давлат чегараларида бундай воқеалар қайталанмаслиги учун чегарага яқин жойлашган ҳудудларда яшовчиларга тушунтириш ишлари олиб бормоқда