Шаҳар мэрияси совуқ туфайли болалар боғчаларини 29-январдан 30-январгача ёпди. Болалар боғчалари мактаблардан кейин ёпилди. Билим бериш министрлиги ўқувчиларга совуқ сабаабли 31-январгача таътил берган.
Шаҳар мэрияси маълумотига кўра, шаҳар болалар боғчалари совуқ туфайли 29-январдан 30-январгача ёпилади.
Билим бериш министрлиги ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли «болалар саломатлигини сақлаш мақсадида» 26-январдан 31-январгача мактабларда ўқитиш тизимини тўхтатган.
Фавқулодда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) 23-январда ҳавонинг ҳарорати кескин пасайиб кетиши бўйича маълумот берган. Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30-январгача, ўлканинг бошқа районларида ҳаво ҳарорати -40градусгача пасаяди.
Бишкекдаги аномал совуқ шаҳарнинг Иссиқлик электр марказидаги (ЖЭБ) аварияга тўғри келиб қолган — шу сабабли шаҳарнинг иссиқлик бериш маркази ночор ишламоқда. ИЭМниниг раҳбарияти барча муаммоларни 29-январгача ҳал этишга ваъда берган, бироқ шаҳардаги хонадонларда иссиқлик даражадаси аввалгидай эмас.
«Бундай аномал совуқ ҳайвон боқишни, машина, энергетика ва коммунал хизматлар ишини мушкуллаштиради», — дейилади ФҲМнинг маълумотида.