Бишкекдаги «Гараж 312» клубининг «Миша оргазм» лақабли арт-олиб борувчиси икки ойга тергов изоляторига киритилди. Бундан ташқари тунги клубнинг эгаси билан икки бармени ҳам икки ойга қамоққа олинди.
ИИМнинг матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Карина Аманкулова «Гараж 312» клубида қўлга олинганларнинг тўрттаси 23-январда «Гиёҳванд моддаларни ясаш ва сотиш» ва «Гиёҳванд моддалардан фойдаланиш учун яширин жойларни таъминлаш ва уюштириш» бўйича айбланиб, икки ойга тергов изоляторига қамалганини маълум қилди.
Улар тунги клубнинг эгаси, икки бармен ва «Миша оргазм» лақабли арт-олиб борувчиси эканлиги аниқланган.
Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича хизмат 21-январда тунги клубда тинтув олиб бориб, унда 50дан ортиқ қўлга олинган.
Ходимлар клуб эгасини, арт-олиб борувчини, икки барменни ва официант қизни мижозлар орасида психотроп ва гиёҳванд моддаларни тарқатиш сабабли айблаб ушлаган.
«Клубнинг "Миша-оргазм" лақабли арт- олиб борувчиси тунги тадбирларни ўтказишда мижозларнинг орасида гиёҳванд моддалардан фойдаланиш ҳаракатини фаол олиб борган. Шунингдек, "Миша-оргазм" гиёҳванд моддаларни сотишга ўзининг клубдаги ҳамкасбларини жалб қилган», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.
Бундан ташқари, тезкор ходимлар Респубикалык наркология марказига кўрикдан ўтказиш мақсадида 32 одамни жўнатган. Уларнинг тўрт нафари гиёҳванд моддалар таъсирида бўлгани тасдиқланган.
Республика наркология марказида даволаш ишлари бўйича директорининг ўринбосари Татьяна Борисова «Клооп» мухбирига билдиришича, улар марихуанадан фойдаланишган. Бироқ қўлга олинганлар гиёҳванд моддаларни клуб ичида қўллаб ёки қўлламагани номаълум.
Милиция «Гиёҳванд моддаларни ясаш ва сотиш» ва « Гиёҳванд моддалардан фойдаланиш учун яширин жойларни таъминлаш ва уюштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаб, тергов ишлари бормоқда.