Бишкек: Икки янги аҳоли массивида ҳавонинг булғаниши меъёрдан ошиб кетди

705

Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлиги «Ак Орго», «Ак Ордо» ва Ахунбаев билан Тинистанов кўчаларининг кесилишидаги ҳавонинг намунасини олишган. Экспертлар диоксид азот 3,4 марта, оксид азот 1,1 марта меъёрдан ошганини аниқлашган.

Текширувлардан кейин мазкур муассасанинг ходимлари шаҳардаги барча участкалар ҳавосидан намуна олишни режалаштирмоқда. Агентликнинг экспертлари енгил саноатнинг ҳавога чиқиндилари барча зарарли моддаларнинг 10 фоизини ташкил қилади деб ҳисоблашади.

«Деярли 90 фоизи автотранспортдан тушмоқда. Автомашиналардан чиқаётган газларда  атроф-муҳитга ҳавони булғовчи органик қўшилмаларнинг 60 фоиздан ортиғини ташкил қилади», — деб айтилади давлат агентлигининг маълумотида.

Давлат агентлигининг ходимлари шаҳарда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича режа тайёрлашди. Улар маршрут таксиларнинг сонини камайтириб, уларни газ билан юрадиган автобусларга ва троллейбусларга алмаштиришмоқчи.

Бишкекда қўшимча троллейбус симларини ўтказиб, автобус паркини янгилаш режалаштирилмоқда.

Шаҳар ҳукумати газ билан юрадиган 350 янги автобус сотиб олишга тайёрланмоқда. Транспорт сотиб олишга 3,5 млрд сом ажратилади. Уларни сотиб олишга насияни ҳар йили 12 фоиз билан шаҳар мэриясининг облигацияларини сотиб олиш орқали россиялик «Газпром» компанияси ажратади. Мэрия бу автобусларнинг пулини 2025-йилгача тўлайди.

Премьер-министр Сапар Исаков 16-январда «ҳавога зарарли моддалар чиқишини камайтиришни» топширган.