ИИМ: «Гараж 312» тунги клубининг ходимлари гиёҳванд модда тарқатган

706

Ички ишлар министрлиги хабарига кўра, «Гараж 312» тунги клубининг ходимлари мижозларга гиёҳванд модда тарқатишган. ИИМнинг ходимлари клубнинг арт-олиб борувчисидан, икки бармендан ва официантдан гиёҳванд моддаларни олишган.

ИИМнинг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўйича хизмати билдиришича, тунги клубнинг ходимлари «мижозлар орасида психотроп ва гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан шуғулланишган». Тергов мазкур клубнинг мижозлари сотиб олган ёки ўзлари олиб келган гиёҳванд моддаларни клуб ҳожатхонасида қўлланишган деб ҳисоблайди.

«Клубнинг "Миша-оргазм" лақабли арт- олиб борувчиси тунги тадбирларни ўтказишда мижозларнинг орасида гиёҳванд моддалардан фойдаланиш ҳаракатини фаол олиб борган. Шунингдек, "Миша-оргазм" гиёҳванд моддаларни сотишга ўзининг клубдаги ҳамкасбларини жалб қилган», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.

Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш хизматининг ишчилари клуб эгаларини, арт-олиб борувчисини, официантни ва икки барменни қўлга олган.

«Арт-олиб боруви, бармен билан официантдан, ИИМнинг Криминология бошқармаси экспертларининг хулосасига кўра, психотроп моддалар ва гиёҳванд моддалари деб айтилган воситалар олинган», — деб айтилади маълумотда.

ИИМнинг маълумотига кўра, тунги клубда 4,7 грамм гашиш билан қирғизистонлик қўлга олинган. Бундан ташқари клубда гиёҳванд моддалардан фойдаланишга мослаштирилган буюмлар олинган.

Тезкор ходимлар Респубика наркология марказига текширувдан ўтказиш мақсадида 32 кишини жўнатган. Уларнинг тўрт нафари гиёҳванд модда таъсирида бўлгани тасдиқланди.

Республика наркология марказининг даволаш ишлари бўйича директорининг ўринбосари Татьяна Борисова «Клооп» мухбирига билдиришича, улар марихуана истеъмол қилишган.

«Биз ушланганлар марихуанадан  клубда фойдаланишган ёки фойдаланишмаганини айтолмаймиз», — деди Борисова.

Милиция «Гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиш» ва «Гиёҳванд моддалардан фойдаланиш учун яширин жойларни таъминлаш ёки уюштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.

Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига кураш бўйича хизмат 21-январда тунги клубда тинтув олиб борилиб, 50 кишини қўлга олган.