Сичқон дарёсига тўкилган ёқилғи мойидан 1,5 тонна миқдорда балиқ заҳарланди

746

Бишкек-Ўш йўлидаги Сичқон дарёсига икки кун аввал тўкилган бензин балиқларни оммавий турда заҳарланишига сабаб бўлмоқда.

Жалолободдаги Тоқтоғул райони ҳокими Майорбек Сатимкулов «Клооп»га билдиришича, Чичқон дарёсининг бўйидаги хўжаликларда 21-январдан бошлаб қирилган балиқларнинг массаси 1,5 тоннадан ортади.

«Бензин Сичқон дарёси бўйидаги балиқ хўжаликларининг оммавий турдаги қирилишига сабаб бўлмоқда. Тоқтоғул район махсус хизматлари бу воқеани текширмоқда», — деди Сатимкулов.

Сатимкулов қўшимча қилишича, сувга тўкилган ёқилғи моддасидан заҳарланган балиқларнинг сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Бишкек-Ўш автойўлининг 264-километрида 20-январь куни кечда 38 тонна солярка олиб келаётган машина Сичқон дарёсига қулаган эди.

Фожеа натижасида машинанинг ичидаги уч кишининг бири ҳалок бўлган, жароҳатланганларнинг  иккитаси Тоқтоғул район касалхонасига ётқизилган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги ёқилғи моддасининг қанчаси дарёга тўкилганини аниқламаган.

Муаллиф: Эльвира Акимова