24.kg Жээнбековдан қадр-қимматини камситувчи мақола учун узр сўради

698

«24.kg» онлайн нашри собиқ депутат Кабай Карабековнинг мақоласи учун Сооронбай Жээнбековдан кечирим сўради. Карабеков ўзининг мақоласида «...Жээнбековнинг қариндошларини радикал араб ташкилотлари билан бўлган эҳтимолий алоқаси» ҳақида ёзган. Нашр мақолани «ҳақиқатга тўғри келмайди, Жээнбековнинг фаолияти билан ҳурматига путур етказади» дейди.

Нашр ўзининг кечирими билан инкорини 23-январда эълон қилган.

Бишкек шаҳар судининг 2017-йилнинг 22-декабридаги қарорига кўра, сайтга эълон қилинган маълумотлар Сооронбай Жээнбековнинг фаолияти билан ҳурматига салбий таъсир қилиб, ҳақиқатга тўғри келмайди деб айтилган.

Сўз собиқ депутат Кабай Карабековнинг «Сочига сафар. Кремлга меросхўр нимаси билан яхшилигини тушунтирадими?» деган тмақоласи ҳақида бўлмоқда. Уни нашрнинг сайтига 2017-йилнинг 11-сентябрида эълон қилишган.

Материалда Карабеков «...Жээнбековнинг қариндошларини радикал араб ташкилотлари билан бўлган эҳтимолий алоқаси, унинг ичида Россияда террористик ташкилот деб танилган Арабистоннинг "Ижтимоий ислоҳатларнинг жамияти" ҳақида ёзган»