Голландиялик аёл Қирғизистонни қандай қилиб ёқтириб қолди ва Амстердамда ширдоқ дўконини очди?

1205

Нидерландия пойтахтининг марказида асосий каналларнинг бири — Принсенграхтда — Қирғизистодан келтирилган буюмларини сотувчи дўкон жойлашган. Шаҳар аҳолиси учун гиламлар, безаклар, миллий либослар ҳамда бўз уйларни ҳам бу ерда голландиялик Марианна Тюрлингс 15 йилдан бери сотади. У бир йиллар аввал Қирғизистонга келиб уерни ёқтириб қолган. Шу даражада севганки, натижада унинг Нидерландлардаги фаҳрий элчиси бўлиб қолган. Ўз дўконини у «Ширдоқ» деб номлаган.

Бу дўкон эшигини очиш билан Марказий Осиёга тушиб қолгандай бўласан: тезда кигиз ҳиди сезилади. Ширдоқлар ер билан деворнинг кўркини очиб, ўралган ҳолда девор олдида туради. Шу ерда бўз уйнинг ёғоч каркаси ўрин олган.

Биринчи қаватда Марианна мижозларга хизмат қилади, гиламларнинг орнаментлари яхшироқ кўриниши учун ёрга ёйиб кўрсатади.

Иккинчи қаватда қирғизларнинг, ўзбекларнинг ва тожикларнинг миллий кийимлари қўйилган. Ойнадан ясалган токчаларда ҳаридорларга кигиздан ясалган ўйинчоқ туялар, элечек кийган миттигина оналар билан қалпоқ кийган оталар қараб туришади. Алоҳида хонада Қирғизистонда топиш мумкин бўлган ҳақиқий кумуш билан қимматбаҳо тошлардан ясалган катта мунчоқлар, билакузуклар ва исирғалар каби заргарлик буюмлари бор.

Миллий нақшлари бор турли хил товарлар дўкон деворларига мос тушган. Оила қурган ёшлар бу ерга интерьер, декор учун гиламларни ва бошқа буюмларни излаб келишади. Ёш қизлар эса шарқона пижаклар билан ипакдан тўқилган шарфларни тақиб кўришади. Бутун дунё сайёҳлари бу ернинг ҳар бир бурчини расмга олиб, дўкон эгасидан бизнеснинг тарихини сўрашади. Марианна қувонч билан ҳар бир ҳаридорга дўкон тарихини айтиб беради.

Биз каби Марианна Қирғизистонни севиб қолган. Энди унинг бутун ҳаёти давомидаги иши шу ўлка билан боғлиқ.

«Клооп» учун Даниль Усманов сурати.
«Ширдоқ» дўконининг ичи миллий орнаментларга тўлган
«Клооп» учун Даниль Усманов сурати.

Газламалар тил каби

Биринчи марта Марианна Марказий Осиё буюмларини Покистонда марказий осиёлик кўчманчи уруғлар ҳаёти билан танишгандан кейин 1999-йили кўриб қолган.

«Улар газламаларнинг ўзгача тили орқали сўзлашишган», — деб эслади у. Марианна газламаларни доим яхши кўриб, уни кўчманчилар буюмларининг тузилиши, тизими ва турли-туманлигига лол қолган.

Марианна Перс гилам сотилувчи дўконда ишлаб юрган Голландияга қайтиб келиб кўчманчи халқларнинг гўзалликларини, тикилган буюмларини ва миллий костюмларини ўргана бошлаган. Кейинчалик  у қайси уруққа тегишли эканлигини, жамоатичиликда унинг мавқеи қандай ва қайси ҳудуддан эканлигини аниқлай олган.

«Клооп» учун Даниль Усманов сурати.

Бир вақтлар у Лондонда марказий Осиёнинг газламалари кўргазмасига бориш имконига эга бўлган. У ерда Марианна сотувга қўйиш учун бир неча қирғиз буюмларини сотибгина олмасдан, келажакдаги президент Роза Отунбаева билан ҳам танишишга улгирган. У вақтда Отунбаева Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлган. Бир неча ойдан сўнг Марианна «Мен ўзим ҳам Қирғизистонга бора оламан» деб узоқ тоғли ўлкага сафар қилган.

«Ширдоқ» томон йўл

«Бу ерда умуман қаҳва йўқ!» деб эслайди Марианна ўзининг биринчи Қирғизистон ҳақидаги туйғуларини.

У 2001-йили биринчи марта Бишкекка келганда ёш республика ўзининг мустақиллигининг нишонлаётган бўлган. Марианна Қирғизистон ўзининг қизиқарли ва позитив кайфияти билан лол қолдирди деб ҳисоблайди. Халқни келажакка, демократияга, ривожланишга ва эркинликка умиди катта эди.

«Қирғизистонликларнинг европаликлардан энг катта фарқи — бу одамларнинг ҳаётий фалсафаси билан феъл-атвори. Қирғизистонда одамлар яшаш завқини билишади», — дейди у.

Унинг айтишича, европаликлар ҳар бир дақиқани олдиндан ҳисоблаб, фақатгина келажакдан умид қилиб, шошиб яшашади. Бу кўпчиликни депрессия қилиб, куйдириб юборади. Бой ва гўзал табиатнинг қучоғида яшаган Қирғизистонда одамлар нимаси бўлса шунга шукур қилиб, роҳатланиб яшашни билишади.

«Албатта, тадбиркорликда муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани ҳисоблай билиш керак — айниқса вақтни. Бироқ ҳозир ва мана шу ерда ҳаёт керак ва аҳамиятли», — деб фикр билдирди Марианна.

«Клооп» учун Даниль Усманов сурати.

У вақтда Қирғизистонда ресторанлар оз ва бир-иккитагина отель бўлган деб эслади у. «Хаят»даги номерлар жуда қиммат эди, шу сабабли  маҳаллий дўстлари унга ижарага уй топиб беришган.

Қирғизистон Марианнанинг ёдида фақатгина яхши томонлари билан қолган. Бу ерда у биринчи марта отни циркдагидан ҳам яқин масофада кўриб, ҳаттоки уни минишга ҳам улгирган. Бу унинг болалигидаги орзуси бўлган, бироқ ота-онаси бу жуда хавфли деб ўйлашган.

«Мен от миндим! Ҳа, қаерда бўлар эди? Тоғларнинг орасида! Кўзинг кўрган ергача бориб, истаганингча миниб юрса бўладиган ерда. Ҳеч қандай тўсиқлар ва чекловлар йўқ!» — деб қувончга тўлган кўзлари билан дўконга қаради.

Ширдоқларни катта кўламда сотиб олгандан кейин у Голландияга қайтиб келиб, икки йил Марказий Осиё кўчманчи халқларининг маданияти, газлама буюмлари ва уларнинг ясалиши ҳақида маърузалар қилган.

Бир йилдан кейин Марианна «Ширдоқ»қа бағишлаб, Амстердамда ўзининг биринчи дўконини очган.

Бу Марианнани Қирғизистон билан боғлаган ҳаётидаги кейинги бўлимнинг бошланиши бўлиб қолган.

Марианна Тюрлингс  15 йилдан бери Амстердамдаги шрдоқ дўконини ишлатади. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати.

Фаҳрли элчи

«Мени Чингиз Айтматов билан тушган суратим бор!» — деб эслади Марианна ўз тарихини у.

Унинг дўкони ҳақида билган Қирғизистоннинг Бенилюкс (Бельгия, Нидерландлар ва Люксембург) ўлкаларининг  элчиликдаги  ходими Марианнадан бинони «қизғалдоқ» инқилобининг бир йиллигига безатиб беришни илтимос қилган.

Ўша вақтда бу ўлкаларда Чингиз Айтматов элчи бўлган. Унинг жамоаси Марианнага Қирғизистоннинг Голландиядаги вакили бўлишни таклиф қилган. Икки йилдан кейин барча керакли бўлган ҳужжатлар тайёр бўлган. Шундай қилиб у олти йилдан ортиқ Қирғизистоннинг Нидерланддаги фаҳрий элчиси бўлиб қолган.

«Бу унутилмас тажриба бўлган. Мен Қирғизистондан бу ерга келган барча фуқароларни боғлаган вакил бўлганман, уларга тегишли ёрдамларни, ўқиш ва стипендия каби ҳужжатлар ҳақида маълуотларни бериб турганман», — деб хотирлади у ўша вақтларни.

Марианна ҳар йили баҳор мавсумида Қирғизистонга келиб туради, бироқ ёлғиз эмас. У Европадан сайёҳлар гуруҳини олиб келиб, уларга газлама ҳунармандчилиги билан таништиручиларни уюштиради. Бу саёҳат ўзига бўз уйда яшашни, бир неча қирғиз шаҳарларига боришни, от миниш ва Қирғизистондаги урф-одатлар билан таништиришниўргатади.

«Ширдоқ»нинг келажаги

Ҳозирда Марианна Ҳиндистон маҳсулотларини кўпроқ сота бошлади. Энг асосийси иқтисодий сабаб туфайли. Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига киргандан кейин маҳсулотларни экспортга чиқаришнинг баҳоси анча кўтарилган.

«Мана шу 15 йил оралиғида мен биринчи марта буюмларни ўз нарҳида сотяпман, — дейди у нарҳларни кўратиб. — Мен ҳозирда менинг дўконим ягона эканлигини аниқ биламан. Ҳеч ким ширдоқларни сотиб олмайди ва олиб келмайди, сабаби у даромад олиб келмайди. Ширдоқ жуда ишончсиз буюм бўлиб қолди».

Ширдоқ — қайсар товар. Уни күя емаслиги учун музлаткичда сақлашга ўғри келади. «Клооп» учун Даниль Усманов сурати.

Мана шу инқироз сабабли Марианна ўз дўконини Амстердамдан 20 дақиқалик узоқликдан жойлашган юрти Утрехтга кўчиришга қарор қилган. У дўконни умуман ёпишни истамайди.

«Бу мен қадрлаган маҳнатим, — деб тушунтирди у. — Мана шу 15 йил ичида мен ўлкани, унинг табиатини ва энг асосийси халқини жуда яхши кўраман. Ёқимли воқеалар жуда кўп бўлган. Мен бу саёҳатлар ҳақида китоб ёки хотира ёзишим мумкин. Мен доим Қирғизистонга бориб тураман».