Жээнбеков маҳаллий ҳокимият ваколатларини кучайтиришни топширди

723

Президент Сооронбай Жээнбеков махаллий ҳукумат органларининг ваколатларини кучайтиришни топширди. Улар бюджетни мустақил бошқара олишади. Бу вақтгача Жээнбеков 2018-йилни «ҳудудларни ривожлантириш йили» деб эълон қилган.

Жээнбеков 18-январда 2018-йилнинг май ойигача маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг «ролини кучайтириш» учун қонунларга ўзгартиришларни таклиф қилиши керак бўлган ишчи гуруҳ тузишни топширди.

Ишчи гуруҳ таркибига министрлар, депутатлар ва экспертлар кирди. Гуруҳни президент аппаратининг раҳбари Фарид Ниязов етаклайди.

Жээнбеков маҳаллий бюджетларни молиялашни кўпайтиришни ва давлат органларига шу ернинг ўзида маблағларни бошқаришга имкон беришни таклиф қилишди.

Ғояга кўра, давлат маъмуриятларининг раҳбарлари министрликлар билан давлат қўмиталарининг ъҳудудий бўлимлари ходимларини ишдан бўшата олади.

Президент шу билан бирга маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг жавобгарлигини ҳам кучайтиришни таклиф қилди. Аввалроқ Жээнбеков 2018-йилин «Ҳудудларни ривожлантириш йили» деб эълон қилган. Давлат раҳбари давлат органларига асосий масала қатори Қирғизистон ҳудудларини ривожлантириш топширган.