Ҳукумат «мобил қуллик»ни бартараф қилишга тайёр эмаслиги аниқ бўлди

721

1-январдан бошлаб абонентларга мобил операторни алмаштирганда телефон рақамини сақлаб қолишга имкон берадиган қонун кучга кирди. Бироқ янги қонунга ҳукумат ҳам, айрим алоқа операторлари ҳам тайёр эмас.

«Мобил қуллик»ни йўқ қилиш бўйича қонун 2018-йилнинг 1-январида кучга кирди. Ўзгартиришларга кўра, абонентлар бошқа алоқа операторига ўтгиси келса, ўзларининг телефон рақамларини сақлаб қолишади.

Қирғизистонда умумий уч йирик алоқа оператори бор. Улар бутун ўлка ҳудудини қоплаган «Билайн», «Мегаком» ва «О!» компанияларидир.

«Мегаком» вакилининг маълумотига кўра, компания ҳозирча техник томондан янги қоидаларга тайёр эмас.

«Ҳозирча рақамни сақланиб қолиши ҳақида қонун қабул қилинмагани сабабли копмлектация бўйича қандай ускуналар талаб қилиниши бўйича айтиш қийин», — деб билдирди «Мегаком» вакили «Клооп» мухбирига.

«Билайн» оператори ускуналарни сотиб олгани ва «техник томондан қонунни бажаришга тайёр» эканини билдирди. Компания маълумотига кўра, улар керакли техникани олишга 500 минг АҚШ долларини сарфлаган.

«Биз "Билайн" абонетларини MNP (STP) рақамлари сақланишини амалга ошириш учун керакли жиҳозларни аллақачон сотиб олганмиз, биз унга ярим миллион доллар сарфладик. Бироқ айни дамда аввалги рақамни сақлаб қолиш билан алоқа операторини сақлаб қолиш мумкин эмас», — деб маълум қилди компания.

«О!» оператори изоҳ беришдан бош тортди.

Қонун йўқ, умумий база йўқ

Икки компания ҳам — «Мегаком» ҳам «Билайн» ҳам — қонун қабул қилинганига қарамай, ҳозирда ҳукуматнинг қарори йўқ эканлигини айтишмоқда. Унда қонунни амалга ошириш принциплари билан техник қоидалар ёзилиши керак.

«Қирғизистон ҳудудида рақамлар сақланишининг бошқа шартларини уюштириш, киритиш ва амалга ошириш принциплари ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган рақамларнинг сақланиши ҳақида алоҳида қоида билан кўрсатилади», — деб билдиришди «Мегаком»дан.

Қонунни амалга ошириш муддатини жилдириш сабаби — рақамларнинг сақланишининг умумий базаси йўқлигида. Бу базада Қирғизистон ҳудудида ишлаган барча уяли компанияларнинг рақамлари бўлиши керак.

«Мегаком» ўзининг расмий мурожаатида ҳукумат базани администрация қилиш билан шуғулланадиган компанияни топмаганини ва ҳозирча жиҳозлар билан дастурий таъминлашларни сотиб олмаганини айтмоқда.

«Билайн» бу базанинг администратор-компанияси мустақил ва бирор бир операторлар билан алоқадор бўлиши керак деб таъкидламоқда.

«Мазкур таъминловчи билан давлат алоқа агентлиги шуғулланиши керак ва таъминловчининг сўнги қарори маълум бўлиши билан биз зудлик билан ўзимизнинг тизимларни ишлаб чиқишни бошлаб, марказлаштирилган база билан интеграциялашга киришамиз», — деб ёзмоқда «Билайн».

Давлат алоқа агентлиги ишчи гуруҳ тузди

Давлат алоқа агентлигининг матбуот котиби Албина Туратбекова «Клооп» мухбирига муассаса «рақамларнинг сақланиш хизматининг самаралилигини киритиш мақсадида» ишчи гуруҳ тузганини хабар қилди.

Туратбекованинг айтишича, давлат алоқа агентлиги ҳукуматдан қонуннинг кучга кириш муддатини жилдиришни сўранган. Сабаби, «мобил қуллик»ни йўқ қилиш учун 1,5 йилдан 4,5 йилгача вақт талаб қилинади.

«Рақамларни сақланиш муддатларини алоқа операторлари билан барча синов ишларини ўтказишдан кейин ва тизимларни ишга киритилишига тўлиқ тайёр бўлганда белгилаш керак », — деб билдирди матбуот котиби.

«Мобил қуллик»ни бартараф қилиш ҳақидаги қонун 2015-йили қабул қилинган, бироқ уни бажариш муддатлари турли сабаблар билан жилдириб келинган.

Мобил операторни алмаштиришда рақамни сақлаб қолиш имкони абонетларга 2000-йиллари дунёнинг турли давлатлари таклиф қила бошлаган.

«Мобил қулликни» йўқ қилишнинг сабаби операторлар абонентлар учун курашиши ва ўз хизматлари сифатини яхшилаши кераклигида.