«Ўш» халқаро аэропортида ички ва халқаро қатновлар учун кутиш зали февралда очилади. Ҳозирда йўловчиларни ташқарида кутиб олишади.
«Манас» халқаро аэропортининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришича, янги терминалнинг очилиши февралнинг охирида бўлади.
«"Ўш" аэропортида кутиш залини қуриш ишлари йўловчилар сонининг ортиши ва аэровокзал майдонининг етишмаслиги сабабли 2017-йили бошланган», — деб маълум иқлишди аэропортнинг матбуот хизматидан.
Шунингдек «Ўш» аэропортининг ходимлари учун машғулот зали ҳам қурилмоқда. Икки янги объектнинг умумий майдони 2 минг квадрат метрни ташкил қилади.
«Ўш» аэропорти директорининг ўринбосари Мирлан Нишанов «Кабар» нашрига берган интервьюсида янги терминалнинг очилиши билан кутиб олувчилар учиб келган йўловчиларни ҳозиргидай ташқарида кутиб олишмайди.
«Бундан ташқари аэробекатни кенгайтиришга бошқа тендер ўтказилган. Учиш залини ҳам кенгайтириш режалаштирилмоқда, унинг қурилишини 2018-йилнинг апрелида олиб бориш режалаштирилган. Қўниш биносининг кутиш залини 2018-йилнинг февралида фойдаланишга бериш кутилмоқда», — деб қўшимча қилди у.
Ўшдаги аэропорт 1974-йилдан бошлаб ишлай бошлаган. У катталиги ва йўловчиларнинг кўплиги бўйича Қирғизистонда иккинчи ўринда туради. 2016-йили у 1,2 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат қилган.