Милиция аёл кийимидаги болага таҳдид қилинган видеони текширади

719

Бишкек милицияси аёллар кийимидаги болани тўппонча билан қўрқитиб, қип-яланғоч бўлишга  мажбурлаб, «бутилкани кетига киргизишни» талаб қилгани тасвирланган видео лавҳа бўйича текширув бошлади.

Аёллар либосидаги бола тасвирга олинган видео 2018-йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда ёйила бошлаган. Бироқ, милициянинг маълумотига кўра, воқеа ўтган йили август ойида бўлган. Ҳозирда видеодаги бола №1 тергов қамоғида, лекин бошқа иш бўйича ушлаб турилибди.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига милиция болага келтирилган зарарни аниқлаб, «уни қўрқиб қолгани ёки қўрқмагани» ҳақида иш олиб бораётганини айтди. «Жазони аниқлаш учун видеодаги иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш керак»,—деди у.

Видеода бир неча йигит тўппонча билан аёллар кийимидаги болага таҳдид қилиб, уни яланғоч бўлишга мажбур қилишади. Бола пайпоғини ва бошқа нарсаларинини ечиб, жинсий аъзосини қўли билан тўсади.

Видеодан скриншот

Таҳдид қилаётганлар у қўли билан ҳеч қаерини ёпмай, қўлини тепага кўтаришини талаб қилишади. Шундан кейин таҳдидчилар унга бутилка бериб, «уни орқа томонига киргизишини» талаб қилишади, сўнгра болалардан бири тўппончани кўрсатган ҳолда учгача санай бошлайди.

Видеодан скриншот

«Отаверинглар, мен орқамга ҳеч қачон ҳеч нарса киргизган эмасман»,—деб жавоб беради бола зўравонларнинг талабларига. Сўнгра турганлардан биттаси болани тепа бошлайди.

«Бўйнингга ол, кимсан сен»,—деб сўрайди улардан биттаси боладан.

«Транс», — деб жавоб беради бола.

Жабрланган болага қанча киши таҳдид қилгани, видеога олинган воқеадан кейин нима бўлгани номаълум, видео болани сўка бошлашгандан кейин узилиб қолади.