Журналист Алканова Қирғизистондан чиқиш таъқиқлангани тўғрисида билдирди

760

«Идеал Хаус» элита коттежларини сотиш бўйича текширувнинг муаллифи Элнура Алканова билдиришича, Қирғизистон ҳукумати унга «банк сирларини тарқатгани» сабабли жиноий туфайли ўлкадан чеқишни таъқиқлади.

Алканова иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматига (ИЖҚКДХ) 5-январь куни соат 11:00да суҳбатга келиши керак эди. Бироқ у Бишкекдан четда бўлгани сабабли Алканованинг ўрнига адвокат борган. Юристнинг айтишича, Алкановага тергов вақтида Қирғизистондан чиқиш таъқиқланган.

Жиноий иш журналистнинг «Идеал Хаус» ҳашаматлар шаҳарчасидаги коттежларни сотиш ва бу шартномага «БТА банк» раҳбарияти билан премьер-министр Сапар Исаковнинг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги сабаб. «БТА банк» Алканованинг материалидаги «банк сирларини тарқатгани» учун жиноий иш қўзғашни илтимос қилган.

Журналистнинг ўзи унга ўлкадан чиқишни таъқиқлашганига ҳайрон қолган. «Мен тушунмаяпман, менга ўлкадан чиқишни таъқиқлашни нима керакги бор? Мен нима қочяпманми? Ёки шубҳали шахсманми?» — деб ёзган у ўзининг фэйсбук саҳифасида.

Алканованинг адвокати «Клооп» мухбирига билдиришича, ўлкадан чиқиши таъқиқланиши бўйича унга суҳбат вақтида терговчи билдирганини ва бу ҳақда ҳеч қандай расмий ҳужжат олмаганини айтди.

«Бу аниқ эмас. Мен аниқ ҳужжатларни кўрмадим», — деди номини айтгиси келмаган юрист.

ИЖҚКДХ банк сирларини тарқатган факти бўйича 18-декабрда жиноий иш қўзғаган. Алканова материалида «Алоқаси ва биргаликдаги одамларнинг рўйхатини» кўрсатган «БТА банк» ҳужжатларидан фойдаланишган.

Жиноий иш қўзғашни ички текширув олиб борилгандан кейин «БТА банк» ўзи илтимос қилган. Текширув натижасида журналистга хизмат маълумотларини фош қилган ҳужжатларни  банк ходими бергани аниқланган.

Муаллиф: Айжамал Жаманкулова