МСК: Бабанов мандатини топшириш бўйича ариза бермаган

741

Марказий сайлов комиссияси (МСК) билдиришича, декабрнинг охирида сиёсатдан кетаётгани ҳақида маълум қилган собиқ президентликка номзод Омурбек Бабанов ҳозирча депутатлик мандатини топшириш бўйича ариза бермаган.

МСКнинг сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов «Азаттык» радиоси билан суҳбатда билдиришича, Бабанов ҳозирча мандатини топшириш бўйича ариза бермаган.

«Қонундаги меъёрга кўра, Бабановнинг ўзидан ариза келиши керак. Шундан сўнг МСК қарор қабул қилиш учун масалани кўриб чиқади», - деди Бекматов.

Аввалроқ 2017-йилнинг 30-декабрида «Республика» фракциясининг депутати Омурбек Бабанов «сиёсатдан тўлиқ кетиб», партия фаолияти билан депутатлик мандатидан ўз эрки билан бош тортаётганини билдирган.

«Менинг жамоам ва тарафдорларим сиёсий таъқибнинг қуроли қатори фойдаланмасликларини илтимос қиламан. Агар мен томонлан бирор бир сиёсий хато кетса, бунинг учун шахсан ўзим жавобгарман», — деб ёзган Бабанов мурожаатида.

Партия рўйхати бўйича Бабановнинг ўрнига рўйхатда №73 ўринда ўтаётган Абдибек Дуйшоналиев келиши керак. Бироқ ҳозирча фракциянинг ўзидан Бабановнинг ўрнини ким эгаллаши бўйича изоҳ беришмаган.

Қирғизистон президентлигига сайловда Бабанов ҳукуматнинг КСДП партиясидан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган.

Бироқ овозларнинг натижаси билан Жээнбеков ғолиб бўлди. Кейинчалик сайловдан сўнг бош прокуратура Бабановга қарши жиноий иш қўзғагани маълум бўлди. Унга Ўшдаги ташвиқот кампанияси вақтида миллатлар аро низони қўзғатиш бўйича айб қўйилган.

Жиноий иш қўзғалган вақтда Бабанов ўлкада бўлмаган. Сиёсатчининг матбуот хизмати маълумотига кўра, у даволаниш учун Россияга кетган.

Ноябрнинг ўртасида Бабанов Қирғизистондан четда бўлиб, «Республика» фракциясининг лидерлик хизматидан воз кечган. Партияни Руслан Казакбаев етаклай бошлаган.

Декабрда «Республика» парламент фракциясининг депутати Алтинай Омурбекова муддатидан аввал Жогорку Кенешнинг вице-спикерлик хизматидан кетган, МСК раисасининг ўринбосари Атир Абрахматовани ишдан четлатган. Абдрахматова 2015-йили уни мухолифатдаги «Республика» фракцияси таклифидан кейин МСКнинг аъзоси бўлиб қолган.

Шунингдек суд декабрда Омурбек Бабановга тегишли НТС телеканали мулкини қамоққа олишга қарор чиқарган. Сиёсатчи бу нарсани «рейдерлик босиб олиш» деб атаган.

Муаллиф: Александра Титова