Жалолобод вилоятининг Ноокен район прокуратураси ўсмирни қийнаган деган гумон билан қишлоқ милиция раҳбарига қўзғаган жиноий ишини судга ўтказиб берди. Вояга етмаган ўсмир қийноқлар сабабли деярли соқов бўлиб қолган.
Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, Бургондү қишлоғининг милиция бўлими раҳбарига нисбатан қўзғалган иш судга жўнатилган.
Тергов маълумотига кўра, тартиб соқчиси 2017-йилнинг 11-июлида муштлашувда қатнашганликда гумон қилинган ўсмирни қўлга олган. Муштлашувда ўсмирнинг бирига пичоқ теккан.
«Милиционер бебошлик факти бўйича ўсмирга айбни тан олган кўрсатмани олиш мақсадида уни қийнашган. Гумондорни милиция бўлимида саккиз соат давомида ноқонуний ушлаб турган», — деб айтилади прокуратуранинг маълумотида.
Тиббий эспертиза ўсмирнинг танасига келтирилган жароҳатларни соғликка зарар келтириш қатори баҳолаган.
«Жабрланувчи қийноқлар натижасида деярли соқов бўлиб қолган», — деб билдирди прокуратура.
Қишлоқ милиция бўлимининг раҳбари 24-июлда «Вояга етмаган ўсмирга нисбатан қийноқ» ва «Билиб туриб унча оғир бўлмаган зарар келтириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.
Муаллифлар: Анна Капушенко, Мадлен Сапаралиева