Прокуратура икки ёшли боласининг қорнига тепган отанинг ишини судга оширди

599

Октябрь район ИИБнинг ходимлари сайр вақтида ўз боласини тепган Бариер Адиевга нисбатан текширувни якунлашди. Адиевга «Безорилик» ва «Вояга етмаганни тарбиялаш бўйича вазифаларни бажармаслик» айби қўйилди.

Октябрь район прокуратураси Бариер Адиев ишини судга 11-декабрда жўнатган.

Аввалига Адиевга қарши «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган, бироқ тергов тугаганда айбловга «Вояга етмаганни тарбиялаш бўйича вазифаларни бажармаслик» моддаси қўшилган.

Ҳозирда боласини тепган одам изоляторда икки ойлик жазо муддатини ўтаиоқда.

Боланинг онаси милициядан аризани қайтариб олиб, турмуш ўртоғини оталик ҳуқуқидан ажратишдан бош тортмоқда. У болага «зарар келтирилган эмас» ва у отасини соғинаётганини айтган.

Адиевни 2-декабрда у ерда ётган боласини тепгани тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб кетгандан кейин қўлга олишган.

Адиев ўзи айбини тан олмай, видео «монтажланган» деб айтган. Соғлиқни сақлаш министрлигидан ёш боланинг танаси лат еганини билдиришган.

Адиев Соқулуқ давлат рўйхатга олиш раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Воқеадан кейин уни ишдан четлатишган.

Муаллиф: Рустам Халимов