КСДП омбудсменга ишончсизлик кўрсатиш ниятида

612

КСДП парламент фракцияси ўлканинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси Кубат Оторбаевга нисбатан ишончсизлик билдирмоқчи. Ҳақиқатчи ўзининг йиллик ҳисоботини кўрсатадиган йиғинларни бир неча марта қолдирган.
КСДП фракциясининг депутатлари 15-декабрда ҳақиқатчининг ҳисоботини кўриб чиқмоқчи бўлган. Бироқ Оторбаев йиғинга келмаган.

Парламентнинг КСДП фракцияси лидери Иса Омуркулов билдиришича, бу ҳақиқатчининг ҳисоботи қараладиган йиғинларни қолдирган биринчи ҳолат эмас.

«Масала ярим йилдан бери чўзилмоқда. Қандайдир сабаблар билан у йиғинларни назардан четда қолдирмоқда. У келмаяпти, бироқ унинг сабаблари номаълум. Қандай таклифлар бўлади?» — деди Омуркулов.

Иса Омуркулов

Унинг партиядоши Мурадил Мадеминов Оторбаев ўзининг ҳисоботини 1-апрелгача кўрсатиши керак бўлганини айтди. Мадеминов Оторбаевга нисбатан ишонч кўрсатмасликни таклиф қилди.

«У 1-апрелдан бошлаб ойлаб касалхонада юради. Маълумотнома борми? Агар у соғлиги туфайли ярим йиллаб, саккиз ой давомида ўз вазифасини бажаролмаса, унда у ўрнини бўшатиши керак», — деди Мадеминов.

КСДПнинг депутати Рискелди Момбеков билдиришича, Оторбаев саккиз ойдан бери йиғинларни қолдириш билан фракцияни ҳурмат қилмаяпти.

Ирина Карамушкина

Бироқ депутат шу фракциянинг вакили Ирина Карамушкина Оторбаевни ҳақиқатчиларнинг «энг яхшиларидан бири» деб атаб, у ўзининг ваколатларини «яхши бажармоқда» деб билдирди.

«Мен у нима учун келмай ва нима учун эътиборсиз қолдираётганини тушунмаяпман. Буни аниқлаш керак, бироқ фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш — жуда оғир масала. […] Мен унинг ўринбосарлари, бутун аппарат бўлиб туриб, келмай, ҳисобот топширмаётганини бизга ёқимсиз бўлаётганини тушуниб турибман. Албатта, унга саволлар бор ва маъмурий чоралар қўллаш керак », — деди карамушкина.

Фракция овоз бериш натижасида ҳақиқатчининг ҳисоботини қаноатлантирарли эмас деб топди. Қонунга кўра, агар парламент ҳақиқатьчи ҳисоботини қаноатлантирарли эмас деб топса, у хизматдан олиниши мумкин.

Таҳририят ҳақиқатчи билан боғлана олмади. Ҳақиқатчининг қабулхонасидан у бетоблиги сабабли ишга чиқмаяпти деб билдиришди.

Парламент Оторбаевни ҳақиқатчи хизматига 2016-йилнинг 30-декабрида тайинлаган. Оторбаевни бу лавозимга «Кыргызстан» ва КСДП партияси олиб чиққан.

Муаллиф: Рустам Халимов