МХДҚ «Самара» бўйича текширув муаллифидан кўрсатма олди

572

Журналист Ринат Тухватшин миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг терговчисига «Самара» тизими бўйича кўрсатма берди. «Клооп» таҳририяти Қирғизистон ҳукумати сереверларининг бирида бир ой давомида сайловчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаган нодавлат samara.kg сайти бўлганини исботлаган.

Тухватшин МХДҚнинг терговчиси суҳбат вақтида унга қандайдир бир босим кўрсатмаганини айтди.

«Асосан мен "Клооп" журналистларининг "Самара" бўйича далилларини логик тузилишини айтдим. Терговчи сизлар "Самара" нима учун ДРХ серверларида жойлашган деб ҳисоблаяпсизлар деб сўради. Мен бизнинг мақола ҳақида барчасини айтиб, схема чизиб бердим», — деди у.

Унинг айтишича, терговчи «Самара» 2017-йилнинг 15-октябрида Қирғизистонда ўтган сайлов натижасига таъсир қилган ёки йўқлиги қизиқ бўлган.

«Мен "Самара" Сооронбай Жээнбековнинг [Қирғизистоннинг янги президенти] сайлов кампаниясининг эффективлигига таъсир қилганини тушунтириб бердим, бироқ овозларни ҳисоблашнинг ўзига система, бизнинг фахмимизча таъсир қилмаган», — деди у.

Шунингдек Тухватшин терговчини текширув муаллифлари давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) дастурчисига Қирғизистондан ташқарига чет ўлкага кетишни таклиф қилишгани хавотир қилганини айтди.

«Мен бизнинг манбааларнинг анонимлиги ўзгачалигимиз бўлиб ҳисобланишини, агар манбаа ўз умри учун хавотирланаётган бўлса, биз унга Қирғизистондан чиқариб кетишни таклиф қила олишимизни тушунтирдим. Бироқ ДРХнинг дастурчиси ўзининг "Самара" билан бўлган алоқасини инкор қилган. Биз ундан интервью олгандан кейин у билан қайта алоқага чиқмаганмиз», — деди Тухватшин.

Журналистга МХДҚдан чақирув 14-декабрда келган. Уни давлат рўйхатга олиш хизматининг вакили нашрни «Самара» атрофидаги носоғлом қизиқиш сабабли миллий хавфсизлик давлат қўмитаси текширади деб матбуот йиғинида билдиргандан сўнг зудлик билан «Клооп»нинг офисига олиб келиб беришган.

Биринчи марта «Самара» бўйича текширувига боғлиқ МХДҚнинг «Клооп»га қизиқиши ҳақида 20-ноябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сўнги матбуот йиғинида маълум бўлган. Унда у олиб борилган журналистик текширувни ва унинг натижасини «провокация» деб атаган.

«"Клоп"даги ўртоқлар, у билан МХДҚ шуғуллана бошлади. Мана кўрасизлар, у ерда алоқа Сооронбай Жээнбеков билан эмас, сизлар томонга ўзгариб қолиши мумикн», — деб билдирган у.

«Самара» бўйича текширув

«Клооп» таҳририяти 26-октябрда Қирғизистон ҳукуматининг серверининг бирида бир ой давомида сайловчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаган нодавлат samara.kg сайти борлигини исботлаган текширувни эълон қилган.

Сайтда қирғизистонликларнинг паспортларини рақамлари, исми шарифи, ИНН ва сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бўлган. Ҳукумат серверидаги ташўқи сайтга кириш имкони ўтган сайловдаги тарғибот кампаниясининг боришини жиддий енгиллаши мумкин бўлган ва Қирғизистон фуқароларининг шахсий маълумотлари хавф остида бўлган.

Текширув чиқарилгандан кейин ДРХ олиб борилган текширувлар натижасида «давлат серверларида ҳеч қандай шахсий сайт бўлмаганини» ва ДРХ «мутахасислар веб-серверларнинг ишига ташқи таъсирни топишмаган» деб билдириб, Kloop.kgдан инкорни талаб қилишган.

Ўз навбатида, текширув муаллифлари билдиришича, аввалига ДРХнинг серверларига ҳужумлар ҳақида ёзишмаган, ДРХ ўз жавоби билан «Самара»нинг ишлашини ўз ходимлари таъминлаши мумкин деган версияни (ёки ДРХнинг серверига бевосита кириш имкони бор одамлар) тасдиқлаган.

Текширув муаллифлари миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ), Ички ишлар министрлигини (ИИМ) ва бош прокуратурани ДРХга нисбатан шахсий текширувга чақиришган.

Муаллиф: Анна Капушенко