Сулукту: Собиқ СССРдан қолган квартираларни янги эгаларига тарқатиб бериш таклиф қилинмоқда

731

Қирғизистон жанубидаги Сулукту шаҳри совет иттифоқи даврида шахтачилар шаҳарчаси бўлган. Олдин у Марказий Осиёда кўмир ишлаб чиқарилган қадимги марказлардан бири эди. Бироқ мустақилликка эришгандан кейин шахталар ўз ишини тўхтатиб, ишсизлик аҳолини бу ерлардан кетишга мажбур қилган.

Материалнинг асл нусхаси  «Настоящее время» сайтида эълон қилинган. Мақола муаллифи — Екатерина Бучнева.

Қачонлардир бу ерда йилига миллионлаган тонна кўмир қазилиб, у темир йўл орқали Қирғизистоннинг турли бурчига етказилган. Совет иттифоқи даврида аввал айтилгандай «Москва таъминотида» бўлган.

Мустақилликка эришгандан кейин шахталар тўхтаб, ишсизлик одамларни ўз шаҳридан кетишга мажбур қилиб, харидорлар йўқлиги сабабли уйларини шунчаки ташлаб кетишган.

Сўнги беш-ўй йилда 40 шахтада иш қайта жонланган. Аҳоли шаҳарга қайтиб кела бошлаган, шу сабабли уйларга эҳтиёж юзага келган. Бироқ ўша вақтда хўжайинлари ташлаб кетган икки минга яқин хонадон бўш турибди. Уларни кўриб қачонлардир бу ерларда одам яшаганини тасаввур қилиш қийин.

«Авваллари бу уйлар сифатли уй бўлган, одамлар етарли даражада қулай шароитларда яшашган. Бироқ иттифоқ қулагандан кейин уни ташлаб кетиб, уйлар бўш қолган. Том ва бошқа материаллари ўғирланиб, сўнгра Тожикистонга чиқарилиб кетган, бир сўз билан айтганда уйлар яроқсиз ҳолатга келиб қолган», — деб маълумот берди Сулкуту шаҳрининг турғуни Гайназар Карабаев.

Ёшлар қаровсиз қолган уйларга жойлаша бошлаши билан уларнинг эгалари пайдо бўла бошлайди. Шу сабабли маҳаллий турғунлар уй-жой қонунига дўзгартириш киритиш таклифи билан чиқишмоқда.

Улар ўз уйларини ташлаб кетган хўжайинларни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқидан ажратишни таклиф қилишмоқда. Акс ҳолда бу бўш уйлар умуман яроқсиз ҳолатга келади.

«Бу уйларни маблағи бор МЧЖларга (масъулияти чекланган жамиятларга) бериш керак. Улар таъмирдан ўтказиб бу ерларга ўз шахтачиларини киритиб ёки ўқитувчиларга ижарага беришади. Агар қимдир бирор бир уйни тартибга келтира бошласа, унга совет иттифоқи даврида эгалик қилганлар пайдо бўлиб, чиқиб кетишни талаб қилишади. Бу масалани қонуний изга солиб, хонадонларни мухтожларга бериш керак», — деб ҳисоблайди Карабаев.

Унинг айтишича, у яшаётган уйда икки-учдан кўп бўлмаган хонадонда одамлар истиқомат қилади, қолганлари эгасиз турибди. Бундан ташқари айрим бўш турган уйларга бу ерда доим яшаётган маҳаллий яшовчиларга хавфли бўлган ўғрилар билан жиноятчилар жойлашмоқда.

Сүлүктүда 500га яқин мана шундай уйлар бор. Агар уларнинг ичидан 200га яқини муниципиал мулкда бўлса, қолган 300и турар-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи бор одамларга тегишли. Маҳаллий ҳукумат эса ҳозирча бу хонадонларни нима қилиш кераклигини билмайди.

«Ҳозирда биз бу уйлар бўйича маълумотларни аниқлаяпмиз, — деди Сулукту шаҳрининг мэри Рахманберди Абдиназаров. Агар одам ўз уйини ташлаб, бошқа ерга кетгани аниқланса, уйни мухтожларга бьерамиз. Бу масала устида иш олиб боряпмиз. Таъмирлашга ўзмиз маблағ топамиз ёки уйга кўчиб келаётганларга уйни ўзлари тартибга келтиришини таклиф қиламиз».