Бишкек: Никоҳ кортежидаги «Лексус» патруль милиционерини уриб кетди

565

Никоҳ тўйи кортежидаги «Лексус-LX470» русумидаги автомобил ҳайдовчиси Ғалаба паркидан узоқ бўлмалаган жойда патруль милицияси ходимини уриб кетган. Инспектор касалхонага ётқизилиб, ҳайдовчи эса изоляторга қамалиб, жиноий иш қўзғалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси (ЙҲХТББ) инспекторини 17-декабрда соат 15:00да Масалиев кўчасидаги Ғалаба боғининг кириш қисмида уриб кетган.

Патрулчини уриб кетгандан сўнг милиционернинг ҳамкасблари Бишкекнинг 7-кичик районида яширинишга ҳаркат қилган «Лексус»ни қувиб, бир неча вақтдан кейин ҳайдовчи қўлга олинган.

ЙҲХТББ матбуот хизматининг вкили Медер Шабданов «Клооп» мухбирига билдиришича, машинани 19 ёшдаги бола бошқарган.

«У атай уриб кетган. У вақтинча сақлаш изоляторига қамалди. Патруль милиция ходими №4 шаҳар касалхонасига ётқизилди», — деди Шабданов.

Унинг айтишича, 19 ёшдаги болага қарши «Ҳукумат вакилига қарши куч қўллаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Ҳайдовчи беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Рустам Халимов