Курманалиев Хавфсизлик кенгашининг котиблик хизматидан кетди

476

Президент Сооронбай Жээнбеков Алмазбек Курманалиевни хавфсизлик кенгашининг котиби хизматидан олди. Ҳозирча бу лавозимга ким тайинланиши номаълум.

Жээнбеков Алмазбек Курманалиевни хизматдан кетиши бўйича фармонга 18-декабрда қўл қўйган. Ҳозирча унинг ўрнига ким тайинланиши номаълум.

Курманалиевни хавфсизлик кенгашининг котиби хизматига октябрь ойида собиқ президент Алмазбек Атамбаев тайинлаган.

Бу вақтгача Курманалиев хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари хизматида ишлаган.

У ўз фаолиятини 2005-йили ҳукумат аппаратда ишлаш билан бошлаган, икки йилдан кейин мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органи раҳбари бўлиб ишлаган.

2009-йили эксперт қатори президент котибиятига ўтган. Шундан сўнг ҳукумат қошидаги мудофаа ва ҳуқуқ тартиблари бўйича бўлимига қайтган.

Курманалиев 20013-йилнинг октябрида хавфсизлик кенгаши котибиятининг инспектори бўлган.

Хавфсизлик кенгаши Қирғизистон мустақиллигининг ва ҳудудий бутунлигини таъминлайдиган ташқи ва ички сиёсатни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Хавфсизлик кенгашига президент ўзи раҳбарлик қилади, унинг аъзолари бўлиб ҳукуматнинг барча тармоқларида хал қилувчи хизматларни эгаллаган одамлар ҳисобланади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева