Прокуратура Исаковнинг элита шаҳарчадаги уйларнинг сотилиши билан алоқасини рад қилди

477

Бош прокуратура премьер-министр Сапар Исаковнинг Темир Рискулов билан бўлган алоқасини инкор қилди. Журналистик текширувга кўра, Рискулов «Идеал хаус» ҳашаматли уйлар шаҳарчасини сотиб олган. Давлат мулкни бошқариш бўйича жамғармаси сентябрнинг ярмида шаҳардаги 48 уйни 142 млн сомга сотган.

Мустақил журналист Элнура Алканова октябрь билан ноябрда давлатнинг «Идеал хаус» ҳашаматли уйлар шаҳарчасидаги 48 уйнинг сотилиши бўйича икки бўлимдан иборат текширувини эълон қилган. У сотиб олувчи «БТА Банк» директорлар кенгаши бошқармасининг раиси Темир Рискулов ҳам бўлган деб тасдиқлаган.

Журналист Рискуловни премьер-министр Сапар Исаков билан боғлаган. Текширувга кўра, Исаков билан Рискулов бирга ўқиган.

Бироқ бош прокуратуранинг матбуот хизмати 18-декабрда билдиришича, Исаков билан Рискулов мактаб йилларида «умуман бирга ўқиб ёки учрашмаган».

«Исаков 1994-йили Ўшда жойлашган Қирғизистоннинг 40 йиллиги номидаги №16 мактаб-гимназиясини тамомлаган вақтда Рискулов 1993-йили Бишкекдаги №5 мактаб-гимназиясини тугатган. [...] Текширув натижасида ўлка премьер-министрининг, унинг қариндошлари ёки унинг атрофидаги яқин одамларнинг “Идеал хаус” шаҳарчасини хусусийлаштиришга алоқаси борлиги аниқланмаган», — деб айтилади бош прокуратуранинг маълумотида.

Сапар Исаков ўзининг 7-декабрда ўтказган матбуот йиғинида ҳам Тимур Рискулов билан бирга ўқиганини инкор қилган.

Текширувга кўра, ҳукумат раҳбарининг туғишгани Капар Исаковни ҳам мана шу 48 коттежни сотиб олиш-сотиш шартномаси вақтида «БТА Банк»нинг бошқармасига раислик хизматига тайинлашган.

Бироқ бош прокуратура коттежларни сотилишига Капар Исаковнинг алоқасини инкор қилди.

«Капар Исаков аукцион ўтказилгунча ва унинг укаси ўлканинг премьер-министрлик хизматига тайинлангунча “БТА Банк”нинг бошқарув раисининг маслаҳатчиси хизматида ишлаган», — деб билдиришди бош прокуратурадан.

Шунингдек бош прокуратура комплексни баҳолашни ўтказиб, сотиш нарҳини ўрнатишган ДМБФ ходимларининг ҳаракатига юридик баҳо берди.

Текширув натижаси бўйича, бош назорат органи «давлат назорат органининг хизмат ходимлари томонидан ноқонуний текширув олиб бориш» ва «Хусусийлаштиришни амалга оширишда лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалди.

«Мазкур объектни хусусийлаштиришни амалга оширишда ДМБФнинг ходимлари ва етакчиларининг айбдор ёки айбсиз эканлигини жиноий ишнинг натижаси бўйича аниқланади», — деб айтилади бош прокуратуранинг билдирувида.

Алканованинг текширувидан кейин «БТА Банк» раҳбарияти иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизматидан журналистга нисбатан жиноий иш қўзғашни илтимос қилган. Банкнинг директори Дмитрий Бодров Алканова банк ва тижорий сирни тарқатмаслик бўйича қонунни бузди деб ҳисоблайди.

«Эътиборсизлик ҳаракати»

Алканова «Клооп» мухбирига билдиришича, у текширувни эълон қилиш олдидан Исаков билан Рискуловнинг бирга ўқигани ёки ўқимагани тўғрисидаги фактларни текширган.

«Мен фактчекиң ўтказиб, Ўшга бориб келдим. Мен Исаков билан Рискулов бошқа синфларда ўқишганини тасдиқлаб берган ўқитувчилардан интервью олганман», — деди Алканова.

У бош прокуратуранинг инкорини катта ролм ўйнамаган нарсалардан «жамоатчиликдан эътиборда қолиш ҳаракати» деб атади.

«Улар премьер-министрнинг туғишгани Капар Исаков бошқарма маслаҳатчиси бўлиб ҳисобланишини тасдиқлашди, бу эса банкдаги юқори лавозим. [...] Нима учун Рискулов коттежларни ёлғон одамлар орқали сотиб олди? Нима учун ўз номидан қатнашмай, ўзига бўйсунган фирмани тортди?» — деди журналист.

Алканова «БТА Банк» раҳбарияти унга қарши жиноий иш қўзғашни талаб қилиш билан текширувдаги ҳужжатларнинг тўғрилигини исботлади деб ҳисоблайди.

«Идеал хаус»

«Идеал хаус» коттедж комплекси Бишкекдаги «Ала-Арча» резиденциястдан узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Уни 2008-йили қура бошлашган. Аввалига комплекс қулатилган президент Курманбек Бакиев ва унинг атрофидагилар учун қурилган. 2010-йилдаги инқилобдан кейин коттеж шаҳарчани миллийлаштири, сўнгра сотувга чиқаришган.

ДМБФ 48 уйдан иборат коттеж шаҳарчани сентябрнинг охирида 142 млн сомга сотган.

Шунингдек ДМБФнинг раҳбари бўлган Болсунбек Казаков шаҳарнинг дастлабки баҳоси 242 млн сомни тузганини билдирган, бироқ шаҳарчани тўққиз марта сотувга қўйишгандан кейин унинг нарҳи пастлаган.

«Комплекснинг баҳоси айрим одамларнинг манфаати учун сохталик билан пасайтирилган. Объектлар қонунийлик ва бошқа шартларни ҳисобга олиш билан энг юқори нарҳ таклиф қилинганга сотилди», — деб билдирган Казаков.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Рустам Халимов