Бишкек: Милициянинг машинаси учраган йўл ҳалокатида тўрт киши жабрланди

494

Абдрахманов ва Боконбаев кўчаларининг кесилишида милиция машинасини «Дэу Нубира» русумидаги машина уриб кетган. Йўл ҳалокатида уч милиционер билан бирга тўрт одам жабрланган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов билдиришича, йўл ҳалокати 18-декабрь куни эрталаб содир бўлган.

Унинг айтишича, милициянинг мобил батальони машинаси йўл чироғининг қизил рангида тўхтаган вақтда уни «Дэу Нибура» русумидаги машина урган.

«“Дэу Нибура”нинг ҳайдовчиси билан уч милиционер жабрланган», — деди у.

Йўл ҳалокатининг иштирокчилари турли жароҳатлар билан миллий госпиталга етказилган.

Экспертиза маълумотига кўра, икки машинанинг ҳайдовчилари маст ҳолда бўлмаган.

Бу охирги ойда содир бўлган милиция машинасининг иштирокидаги биринчи йўл ҳодисаси эмас.

Жорий йилнинг 7-декабрида Шопоков кўчасида патрул милиция машинаси «Мазда» русумидаги автомашина билан тўқнашган.

«Мазда»нинг ҳайдовчиси билан унинг дўстлари милиционерлар билан келишолмай, улар милициянинг хизмат машинасидаги видеоназоратни олиб ташлашган.

Экспертизанинг натижаси «Мазда» русумидаги машина ҳайдовчиси ва унинг йўловчилари маст ҳолатда эканлигини кўрсатишган. Милиция ёш болаларга қарши «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Қўлга олинганларнинг уч нафари икки ойга тергов изоляторига қамалган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева