Ҳукумат Қирғизистоннинг етти йирик шаҳрини безашга 22,6 млн сом сарфлаган

511

Ҳукумат Қирғизистоннинг етти вилоятининг асосий шаҳарларини байрамона безатиш учун 22,6 млн сом сарфлаган.

Бу маблағнинг кўп қисми Бишкекни безатишга кетган. Пойтахт мэрияси Ала-Тоо майдонидаги концертларни саҳналаштирувчи режиссёрнинг хизмат ҳақига 3,3 млн сом сарфлаган.

Бундан ташқари шаҳарга кўрк беришга ва янги йил арчасини ўрнатишга 15,7 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган.

Шаҳар ҳукумати мазкур маблағ ичидан Ала-Тоо майдони устидаги 3D-форматидаги безакларга 9 млн сом, майдоннинг ўзини безатишга 2,8 млн сом, 1 млн сомдан ортиқ маблағ арчани ўрнатишга сарфланган.

Натижада Бишкекка 19 млн сомдан ортиқ маблағ сарфланган.

Ўш ҳукумати шаҳарга кўрк беришга 900 минг сом сарфлаган. Ўшдаги янги йил арчаси Бишкекда ўрнатилган байрам арчасига нисбатан 5 метрга баланд.

Жалолобод мэрияси янги йил байрамларига 1 млн сомдан бир оз кўпроқ пул ажратган. Ҳукумат шаҳарни безатиб, болалар учун байрам кечаларини тайёрлаган.

Шунингдек, Қоракўл шаҳрини байрамона безаш учун ҳам 1 млн сом сарфланган.

Талас мэрияси 250 минг сом, Норин ҳукумати 50 минг сомдан озроқ маблағ сарфлаган.

Ҳаммасидан Боткеннинг байрамга тайёргарлиги арзон тушган. Бу ерда шаҳар ҳукумати безаклар учун 163 минг сом сарфлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева