ДРХ «Самара» жойлашган ip-манзилни деактивация қилди

516

Қирғизистоннинг давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) 9-декабрда ўзининг барча онлайн хизматларини янги ip-манзилга ўтказди. «Клооп» журналистларининг текширувидаги «Самара» сайти бўлган эски ip-манзил деактивация қилинган.

ДРХ бу операцияни «Самара» сайти ҳақидаги ўзининг биринчи матбуот йиғинига беш кун қолганда амалга оширган.

Ўзининг матбуот  йиғинида ДРХ ходимлари «Самара»нинг ҳукумат серверида қачондир бўлганини яна бир марта инкор қилишган. «Самара» сайтининг ёрдами билан 2017-йилнинг октябрь ойида ўтган президент сайловига таъсир қилиши мумкин эди.

Бироқ швециялик Qurium ташкилотнинг рақамли криминалистлари декабрь ойининг бошида ДРХнинг серверларидаги юқори фаолликка гувоҳ бўлишган. Унинг давомида муассасанинг барча онлайн хизматлари янги ip-манзилга кўчирилган.

Qurium ташкилотининг ходимлари билан «Клооп» журналистларининг текширувидаги «Самара» сайти бўлган ip-манзил шундан сўнг деактивация қилинган.

Qurium ташкилотининг текширувчилари ДРХ «шошилинч турда» ўтказган деб ҳисоблайди.

«Янги иловалар шошилинч ясалган кўринади. Сабаби уларнинг [ДРХ] ДНС-серверлари ишининг фаолиятида бир неча муаммолар чиққан ва янги конфигурацияда ҳамон хатолар бор», — деб ёзган Qurium ўзининг техник ҳисоботида.

Бундан ташқари Qurium ташкилотининг ходимлари ДРХ 9-декабрда кўгунга қадар ўзининг доменларини бепул (ёки жуда арзон) россиялик «Яндекс»нинг ДНС-сервиси ёрдами билан назорат қилганини фош қилишган.

«Бундай ночор конфигурация энг юқори хавфсизилк чораларини қўллашини айтган давлат тузилиши учун ҳайрон қоларлик», — деб ёзишган швециялик криминалистлар ўзининг ҳисоботида.

ДРХнинг матбуот котиби Мелис Эржигитов янги ip-манзилга кўчиш нимага боғлиқлигини билмаслигини айтиб, расмий мурожаат йўллашни ўтинди.

МХДҚдан ҳозирча изоҳ олишнинг имкони бўлмаяпти.

Муаллифлари: Бектур Искендер Ринат Тухватшин, Александра Ли