Ниязов: Атамбаев КСДПнинг етакчилик хизматига ягона номзод

477

Президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов билдиришича, Қирғизистон социал-демократлар партиясининг лидери танланадиган қурилтой тахминан январнинг охирида ўтади. Унинг айтишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев партия раҳбари лавозимига ягона номзод.

Ниязов «Азаттык» радиоси билан суҳбатда КСДПнинг раҳбарлик хизматига биргина номзод чиқарилганини ва у собиқ президент Алмазбек Атамбаев эканини билдирди.

«КСДПда бошқа номзод йўқ. Номзодларнинг сони чекланмайди, бироқ партиядошларнинг фикри бир — у Алмазбек Атамбаев. Бошқа фикр йўқ», — деди у.

Ниязовнинг айтишича, КСДПнинг қурилтойи январнинг охирида ўтиши мумкин.

«Ҳа, аввалига Алмазбек Шаршенович (Атамбаев) тахминан декабрнинг ярми ҳақида айтган. Бироқ кейинчалик ўзи январнинг охирига режалашни таклиф қилган», — деди у.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 20-ноябрда берган ўзининг сўнги матбуот анжуманида КСДП партиясини бошқариш режаси борлигини ва парламент депутатлигиги учун курашишини айтган.

«Мен парламент сайловига КСДПни тайёрлайман. Балки номер биринчи бўлиб ўзим ҳам боришим мумкин», — деб билдирган у.

Атамбаев КСДПни 1994-йилдан бошлаб у рўйхатга олингандан бери етаклайди. Бироқ 2011-йили президент бўлгандан сиёсий иттифоқ раислигидан кетган.

Алмазбек Атамбаевнинг президентлик вақтида партиянинг лидерлик хизматини ҳеч ким эгалламаган. Турли вақтларда КСДПни парламентнинг собиқ спикери Чинибай Турсунбеков билан Фарид Ниязов бошқаришган.

Ҳукумат партиясининг депутатлари 120 халқ вакилидан иборат Жогорку Кенешда 38 ўринни эгаллашади.

Муаллиф: Анна Капушенко