Женишбек Исаков чегара хизмати етакчисининг биринчи ўринбосари бўлди

454

Премьер-министр Сапар Исаков Женишбек Исаковни давлат божхона хизмати раисининг биринчи ўринбосарлик хизматига тайинлади. Исаков божхона хизмати раҳбирнинг ўринбосарлик лавозимида 2013-2014-йилларгача ишлаган.

Ҳукумат раҳбари Сапар Исаков Женишбек Исаковнинг тайинланиши бўйича фармонга 18-декабрда қўл қўйган. Бу вақтгача Исаков божхона хизмати раҳбарининг ўринбосарлик лавозимида 2013-2014-йиллар оралиғида раҳбарлик қилган.

Жениш Исаков фаолиятини 1995-йили Аламүдүн РИИБининг тезкор вакили хизматидан бошлаган. У мазкур муассасада икки йил ишлагандан сўнг миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига ўтиб, у ерда 2008-йилгача ишлаган.

Кейинчалик у молия полициясида ишлаб, «Манас» аэропорти божхонасининг раҳбари бўлган.

Бу ердаги кадр ўзгаришлари премьер-министр Сапар Исаков божхона хизмати раисининг ўринбосари Райимбек Матраимовни «ўлканинг сиёсий раҳбаряти олиб бораётган сиёсатга унинг фаолияти мос келмагани учун» ишдан четлатишни буюргандан кейин 23-ноябрда бошлаган.

2016-йилнинг февралида «Азаттык» радиосининг журналистлари текширув олиб бориб, Матримовга Ўш шаҳрида икки «Народный» супермаркети билан «Эрем» спорт комплекси тегишли эканлигини аниқлашган.

Шунингдек журналистлар Матраимовнинг яқин қариндошларига рўйхатга олинган уч ҳашаматли уйни аниқлашган. Ўш шаҳрининг маркзида жойлашган икки қаватли сарой унинг онаси Апиза Матраимова номида бўлган.

Бундан ташқари «Азаттык» журналистлари Матраимовнинг ўғли чет эл курортларидаги кемаларда дам олиб, 43 минг доллар (3 млн сомдан бир оз кўпроқ пул) турган соат тақишини аниқлашган.

Шу билан бирга журналистлар таъкидлашича, амалдорнинг расмий даромади декларацияга кўра, йилига 587 минг сомни ташкил қилиб, бироқ у 57 ва 39 квадрат метрни ташкил қилган икки уй билан «Лексус-GX460» русумидаги машинага эгалик қилади.

Матраимовнинг ўрнига «Ош» божхонасига раҳбарлик қилган Нурлан Ражабалиевни тайинлашган.

Декабрнинг бошида премьер-министр Сапар Исаков давлат божхона хизмати раислиги лавозимига Азамат Сулаймановнинг ўрнига Кубаничбек Кулматовни тайинлаш бўйича фармонни имзолаган. Кулматов бу лавозимда 2010-2013-йиллар оралиғида ишлаган эди.

«2010-2013-йиллари унинг раҳбарлиги остида божхона хизматининг даромади икки ярим марта кўтарилган», — деб тушунтирган ҳукумат раҳбари ўзининг қарорини.

Муаллиф: Рустам Халимов