Давлат ветеринар инспекцияси: Қораболтадаги қарғалар очликдан ўлган

594

Ветеринар хавфсизлик бўйича давлат назорати билдиришича, Қораболтадаги қарғаларнинг ўлимига очлик сабаб бўлган. Экспертлар қушларнинг қонидан заҳарли моддалар ва ёки вирусларни топишмаган.

Ветеринар хавфсизлик бўйича давлат инспекциянинг матбуот котиби Рахат Садирбеков «Клооп»га билдиришича, қушларнинг қонида вируслар ёки заҳарли моддалар топилмаган.

«Уларнинг ичида ҳеч нарса бўлмаган. Бизнинг мутахассисларнинг хулосаси шундай бўлган: улар очликдан ўлишган», — деди Садирбеков.

Қораболтанинг яшовчилари шаҳар кўчаларида ўлган қушларни 6-декабрда кўришган. Унда Қораболта шаҳри бўйича давлат экотехинспекция бошқармасининг раҳбари Манас Карабаев «Клооп» мухбири билан суҳбатда қушлар ҳаво ҳароратининг пастлашидан ўлишлари мумкинлигини билдирган.

Шунинг дек қарғаларнинг ўлими Қозоғистон билан чегарадош Қант шаҳридаги Чалдибар қишлоғида содир бўлган. Бироқ мазкур муассанинг мутахассислари қарғалар нима сабабли ўлганини текширишмаган.

Эколог Эмил Шүкүров қарғаларнинг ўлимини «бўлиши мумкин эмас» деб атади. Унинг айтишича, агар қарғалар оч қолишган бўлганда бошқа ерга «учиб» кетишарди.

«Агар қор кўп бўлганда бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда қорнинг қалинлиги сабабли улар ўзларига озуқа топа олишмайди. Агар бу ерда ҳеч нарса йўқ бўлса, улар бошқа жойларга учиб кетишарди. […] Мен бу заҳарланишдан деб ўйлайман. Агар улар батафсил текширув олиб боришган бўлса, масалан, мушакларни ҳам текширишарди», — деди Шукуров.

Шукуров аввал ҳам қарғалар заҳарланиш сабабли ўлган бўлиши мумкин деган фикрни билдирган.

Муаллиф: Рустам Халимов