Ҳукумат «муаммоларни тезкор ечиш учун» ижтимоий тармоқдаги мурожаатларга эътибор қаратади

622

Премьер-министр Сапар Исаков ижтимоий тармоқларда мониторинг олиб борадиган бўлим очилишини билдирди. Янги бўлимнинг очилишидан мақсад «муаммоларни оператив ҳал қилиш» бўлади.

Исаков фейсбукдаги ўзининг расмий саҳифасининг фаол фойдаланувчилари билан бўлган учрашувда, ҳукумат ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг мурожаатларини кузата бошлашини билдирди.

«Мен сизларни бизнинг заиф томонларимизини олиб чиқишни давом эттиришингизни истайман. Ҳукумат аппаратининг тузилишида ижтимоий тармоқларнинг тўлиқ мониторини олиб борган бўлим очилди. У муаммоларни оператив ва самарали қабул қилиш учун тузилди», — деди Исаков.

Мониторинг натижасида ҳукумат муҳим, муҳокамага асос бўлган муаммоларга эътибор қилиб, ҳал қилади.

Исаковнинг айтишича, фуқаровий жамият билан алоқани яхшилаш учун министрлар кабинети «очиқ сиёсатни» қўллайди.

«"Вақтни тенглаш" учун биз доим учрашиб туришимиз керак. Ҳукумат ва давлат органлари қарор қабул қилишда хато қилмаслиги учун барча фикрларни ҳисобга олиш керак», — деди Исаков.

Сапар Исаков ижтимоий тармоқдан фаол фойдаланган биринчи премьер-министр бўлди. У ҳукумат раҳбари хизматига 2017-йилнинг август ойининг охирида келган.

Муаллиф: Рустам Халимов