Бишкекда патруль милицияси кортеж сабабли ўт ўчирувчиларни ўтказмади

617

Патруль милициясининг инспекторлари ўт ўчирувчи машинани Турк тилли давлатлар ассамблеяси кенгашининг иштирокчилари кортежи сабабли ўтказмаган. Патруль милициядан билдиришларича, ўт ўчирувчиларни «халқаро шартномалар» асосида тўхтатишга мажбур бўлишган.

Инспекторлар 7-декабрда Киев ва Абрахманов кўчаларининг кесилишидаги йўлдан ўт ўчирувчилар гуруҳини ўтказишмаган.

 

Пожарный расчет был остановлен на пересечении улиц Абдрахманова и Киевской из-за проезда кортежа гостей заседания ТюркПА, сообщил житель города Бишкек. По его словам, с пожарной машины вышел один МЧСник и просил пропустить их, так как они едут на место пожара, но сотрудник милиции встал на их пути. Пожарный расчет двинулся с места только после проезда кортежа гостей заседания ТюркПА.

Публикация от Максим Золотых (@maksim_zo) Дек 7 2017 в 5:35 PST

Ўт ўчирувчилар Эркинлик боғчасидаги бино чодиридаги ёнғинга чақирув билан кетаётган бўлган. Тилсиз ёв билан курашгани икки махсус машина чиққан. Унинг бири воқеа жойга тўхтовсиз етиб борса, иккинчиси кортежни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

Машина ҳайдовчиси патруль милицияга мурожаат қилиб, ўт ўчирувчилар чақирувга шошаётганини билдирган. Шундай бўлса ҳам, туркий забон ўлкалар ассамблеяси иштирокчилари кенгашининг кортежи ўтаётгани сабабли ўт ўчирувчилар йўлни давом эттира олишмаган.

Патруль милициядан тасдиқлашича, муассаса ҳодимлари ўт ўчирувчиларни «халқаро шартномалар» асосида тўхтатишга мажбур бўлишган, бироқ тўхташ фақатгина «бир неча дақиқа» давом этган.

«Махсус машина кортеж ўтаётган вақтда бир неча дақиқагагина тўхтатилди. Унгача кортеж белгиланган трасса билан юрса, ўт ўчирувчилар бошқа машиналар четда турган вақтда ҳеч қандай тўсқинликарсиз кўча билан боришган», — деб билдиришти патруль милициядан.

Бошқармадан кортеж ўтиб кетгандан кейин ўт ўчириш гуруҳининг «тўсқинликсиз ишлашига» шариот яратиб беришганини қўшимча қилишди.

Ўт ўчириш гуруҳининг маълумотига кўра, улар чақирувга бироз кечикиб, бироқ ёнғинни вақтида бартараф қилишга эришишган.

«Патруль милиция саноқли дақиқаларга тўхтатган махсус машина ёнғин бўлган жойга бироз кечикиб, 11 дақиқадан кейин борди. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби — электр симларини ўрнатиш ва туташтиришдаги қоидаларнинг сақланмагани», — деб маълум қилишди ёнғинга қарши курашиш хизматидан.

Муаллиф: Рустам Халимов