Абдрахматова МСКнинг раҳбар ўринбосарлигидан бўшатилди

613

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Атир Абдрахматовани муассасанинг етакчиси ўринбосарлигидан четлатиш учун овоз беришди. Президент сайловидан кейин Абдрахматова МСК томонидан қонун бузиш бўлганини билдириб, хулоса қарорига қўл қўйишдан бош тортган.

МСКнинг аъзолари комиссиянинг раисаси Нуржан Шайлдабековага мурожаат қилиб, ҳамкасби Атир Абдрахматовани ўринбосарлик хизматидан олишни талаб қилишган. Уларнинг аризасида Абдрахматова «системали турда ва олдиндан атайлаб комиссиянинг фаолиятини қораламоқда».

«Абдрахматова, ўзининг лавозимидан фойдаланиб, МСК аппарати ходимларига босим кўрсатиб, бу билан кескин вазият яралган», — дейилади аризада

Шунингдек МСКнинг аъзолари Абдрахматовани маълум бир масалалар бўйича комиссия ишига «тўсқинлик қилиш» бўйича айблашган.

«МСКнинг номидан келишилмаган унинг шахсий ҳаракатлари комиссияга бўлган ишончни йўқотиб, муассасанинг ишига ва обрўсига зарар қилган», — деб ҳисоблашади МСКнинг аъзолари.

Натижада комиссиянинг саккиз аъзоси уни раиса ўринбосари хизматидан четлатиш учун овоз беришган.

Қарши деб Назарали Арипов билан Абдрахматова ўзи овоз беришган. Елена Жылкичыева билан Гүлнара Жоробаева йиғинда иштирок этмаган.

Абдрахматовани МСКга мухолифатчи «Республика — Ата-Журт» фракцияси кўрсатган.

Атир Абдрахматова — президент сайловидан кейин чиқарилган МСКнинг якуний хулосасига қўл қўймаган икки ходимнинг бири. Якуний йиғинда у ўзининг алоҳида фикрини билдирган.

Изоҳ олиш учун Абдрахматова билан боғалана олмадик.

Муаллиф: Анна Капушенко