Россия: Икки қирғизистонлик аварияда ҳалок бўлди

605

Самара вилоятининг Оренбург шаҳридаги йўл ҳалокатида икки қирғизистонлик ҳалок бўлди. Яна икки киши — ёш бола билан аёл — оғир жароҳати сабабли касалхонага етказилди.

Йўл ҳодисаси Оренбург шаҳридан узоқ бўлмаган жойда 7-декабрда тонги соат 5да бўлган.

Воқеада икки қирғизистонлик ҳалок бўлиб, тўрт ёшдаги бола билан аёл жароҳатланиб касалхонага етказилган. Ёш бола операция қилинди. Жароҳатланганлар ҳам қирғизистонлик фуқаролар.

Самара вилояти бўйича ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, «Урал» юк машинаси қирғизистонликлар кетаётган «Вольво» русумидаги машина билан тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, «Урал» машинасининг ҳайдовчиси йўлнинг қарши қисмига чиқиб кетган. У ҳам касалхонага етказилган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Самарадаги қирғиз диаспоралари билан биргаликда йўл ҳодисасида ҳалок бўлганларнинг жасадини ватанига етказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов