Боласини тепган одам икки ойга тергов изоляторига қамалди

688

Бишкекнинг Октябрь район суди ўзининг икки ёшли боласини қорнига тепган Бариер Адиевни тергов изоляторига қамаш қарорини қабул қилди. Адиев ўзи айбини тан олмаслигини билдирган.

Бишкекнинг Октябрь район суди 4-декабрда Адиевни изоляторга қамаш бўйича қарор чиқарди.

«У тергов вақтида икки ойга №1 ТИЗОга қамалди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

агар уни болани калтаклаш бўйича айбдор деб топишса, у беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу вақтгача гумондор айбини тан олмай, боласини тепган видео «монтажланган» деб билдирган.

 

Боланинг онаси турмуш ўртоғини оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишни, бироқ уни қамамасликни илтимос қилмоқда.

Қўлга олинган одам Соқулуқ район давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбар ўринбосари хизматида ишлаган. ДРХнинг раҳбари Дастан Догоевнинг айтишича, бу воқеадан кейин боласини тепган одам ишдан ҳайдалмоқчи.

Кичик болани қорнига тепган одамни 2-декабрда ушлашган. Қўлга олинган кишига қарши «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.

Соғлиқни сақлаш министрлигидан билдиришича, боланинг танаси лат еган.

Муаллиф: Рустам Халимов