Аскарбек Шадиев номзоди биринчи вице-премьер-министрлик вазифасига кўрсатилди

624

Парламент комитети депутат Аскарбек Шадиевни биринчи вице-премьер-министрлик хизматига қабул қилди. Аввалроқ мазкур лавозимда вице-премьер-министрлик хизматига туширилган Толкунбек Абдигулов эгаллаган.

«Бир Бол» партиясининг депутати Аскарбек Шадиевнинг номзодини кўриб чиқишни 5-декабрда премьер-министр Сапар Исаков таклиф қилди.

Исаков Шадиев биринчи вице-премьер-министрлик лавозимида ишлаб кета олади деб «кафолат» берди.

«Аскарбек Шадиев парламент билан ҳукумат ўртасида яхши иш олиб боради деб ўйлайман. У барча ўтин-энергетика масалаларини қарайди. У буни яхши билади. Мен у бу хизматда ишлаб кета олади деб кафолат бера оламан», — деди Исаков.

Исаков Конституцияга киритилган ўзгартиришлар кучга кирганини эслатди, унга кўра, депутатлар ўз хизматидан кетмасдан вице-премьер-министрлик ёки премьер-министрлик хизматида ишлай олишади.

Шадиев депутатлик мандатидан ажрамасдан биринчи вице-премьер-министрлик лавозимида ишлаб қолувчи биринчи парламентарий бўлиши мумкин.

Парламентнинг конституциявий қонунлар бўйича қўмитаси Шадиевнинг номзодини мазкур хизматга қабул қилди.

Олдин биринчи вице-премьер-министрлик хизматини Толкунбек Абадигулов эгаллаган, бироқ 21-ноябрда уни ишдан олинган Дүйшөнбек Зилалиевнинг ўрнига вице-премьер-министрлик хизматига тайинлашган.

Аскарбек Шадиев фаолиятини 2000-йили парламентдан бошлаган. У 2003-2005-йиллар оралиғида Боткен вилояти губернатори лавозимида ишлаб, 2007-йили парламент депутати бўлган. 2010-2011-йиллари Қирғизистоннинг энергетика министри бўлиб, 2015-йилдан бошлаб қайта парламент депутати бўлган.

Муаллиф: Рустам Халимов