Абдигулов: Қирғизистон ЖСУдан Қозоғистонга нисбатан берган аризасини қайтиб олиши мумкин

556

Вице-премьер-министр Толкунбек Абдигулов билдиришича, Қирғизистон Евроосиё иқтисодий комиссияси билан жаҳон савдо ташкилотига Қозоғистоннинг чегарадаги ҳаракатларига нисбатан берган аризаларини қайтариб олиши мумкин. Абдигулов қайтариб олишга икки ўлканинг ўртасилаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича «йўл харитаси»га қўл қўйилгани сабаб бўлганини айтди.

Абдигулов матбуот йиғинида Қирғизистон ЖСТ билан Евроосиё иқтисодий комиссиясидан Қозоғистоннинг чегарадаги ҳаракатларига нисбатан берган аризаларини қайтариш бўйича ҳужжат тайёрланаётганини билдирди.

«Ҳозир аризаларни тўхтатишимиз ёки қайтариб олишимиз мумкин, сабаби биз Қозоғистон билан "йўл харитасини" амалга ошириш шартномасига эришди. Қирғизистон халқаро шартномалар асосида барча ҳуқуқлари билан фойдалангани бўйича прецеденти бор ва қолаверади», — деди у.

Абдигуловнинг айтишича, «йўл харитаси» ўз маҳсулотларини Қозоғистонга кирита оладиган қирғиз ишхоналарининг рўйхатини кенгайтиради.

Шунингдек ҳукумат Қозоғистон томондан бир неча қирғиз компаниялари олган даъволар билан санкцияларни кўриб чиқади.

Ўз навбатида Қирғизистон ветеринар ва фитосанитар хавфсизлиги талабларини сақлашга эътибор бериши керак.

Бундан ташқари Қозоғистон 1-декабрдан бошлаб Қирғизистон жанубидан ва жанубдан ташилаётган юкларга нисбатан умумий темир йўл тарифларини қўллаши керак.

Абдигулов ЕОИИга кирмаган ўлкаларнинг маҳсулотлари киритилаётган Қирғизистон билан Қозоғистоннинг божхона бекатларида божхона вакилларининг аралаш гуруҳлари ишлашини айтди.

Бундан ташқари у бир қанча қирғиз ва қозоқ чегарачиларидан тузилиб, уларнинг таркибига ЕОИИнинг вакиллари киради.

Вице-премьер-министрнинг айтишича, ҳозирча улар қачон ўз ишини бошлаши номаълум, сабаби бунинг учун ҳуқуқий база ишлаб чиқиш керак.

Муаллиф: Анна Капушенко