Жалолобод кўчаларида тиланчиларни аниқлаш бўйича рейдлар олиб борилмоқда. Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор. Милиция чегара очилгандан бери қўшни ўлканинг бу каби фуқаролари кўпайганини таъкидламоқда.
Материалнинг асл нусхаси « Настоящее Время.» сайтида эълон қилинган.
Жалолобод ИИБнинг раҳбар ўринбосари Мирбек Султанов билдиришича, икки ўлканинг ўртасидаги муносабатлар яхшилангандан бери назорат ўтказиш пунктларидан ўтиш жуда енгиллаштирилган.
«Чегаралар очилиши билан Ўзбекистоннинг кўплаган фуқаролари шу йўл билан даромад топишга келишади. Биз вояга етмаганларнинг жисмоний меҳнатга жалб қилинишининг олдини олиш мақсадида рейд олиб боряпмиз», — дейди Султанов.
Шаҳар ҳукумати қўшни ўлкадан келаётган тиланчиларнинг оқимини тўхтатиш мумкин эмас дейишмоқда. Улар қила оладиган ягона иш — бу уларни рўйхатга қўйиб, ватанига қайтариш. Ўзбекистонлик садақа сўровчилар Қирғизистонга кўп пул учун эмас, шу ҳаётга кўниб қолишгани учун келишади.
«Чегара очилгандан кейин Ўш ва Жалолободга садақа тилангани келамиз. Бундай ҳаёт бизда авлоддан-авлодга ўтиб келади. Шунингдек ўн кунга бошқа Россия ва Қозоғистон каби ўлкаларга чиқамиз. Ўзбекистонда пахта мавсуми тугади. Бўш вақтимизда садақа сўрагани чиқамиз. Биз ҳеч қандай зарар келтирмаймиз», — деб айтди ўзбекистонлик тиланчилардан бири Рахман Намазов.
Жалолобод кўчаларилаги садақачиларнинг кўпчилиги — этник лўлилар. Уларнинг кўпчилиги Ўш вилоятидан келишади.
14 ёшдаги Оятбекни шаҳар бозорларининг биридан ушлашган. У икки кун аввал Қорасув шаҳридан келган. Онаси вафотидан кейин олти болани боқадиган ҳеч ким бўлмаган. Қиш келяпти, ўсмир эса ҳамон ёзги шиппак билан юрибди.
«Мактаб кийимига бир оз пул ишлаб олайин деб келганман. Онамни вафот этганига кўп бўлди, отамнинг буйраги оғригани сабабли уйда ётибди. Биз ўгай онамиз билан яшаймиз. Қишга ун ва бошқа озиқ-овқатларни сотиб олиш керак. Мен олти боланинг бешинчисиман. Ишга ёшим етмагани учун олишмайди. Кўчага чиқишдан бошқа иложимиз йўқ. Ҳаттоки мени қишки оёқ кийимим йўқ, яна бошқа мактаб формасини сотиб олиш керак. Биз дарсларни қолдирмасликка ҳаракат қиламиз», — дейди ўсмир бола.
Улар ўзларининг яшаш шароитларини ишнинг йўқлиги билан тушунтиришади. Шу билан бирга улар тиланчиликни иш қатори билишларини тан олишади.
«Бизда ҳеч қандай иш йўқ. Иложсизликдан кўчага чиқамиз. Болаларни ёнимизга олиб чиқамиз. бу билан кўп пул топмайсан — кўп деганда ҳар ойда 5-6 минг сом. Бошқа қандай йўл билан оиламизни боқамиз? Ёзда пахта теришга чиқамиз. Ҳозир иш йўқ», — дейди садақа сўраган Назира.
Милиция рейд вақтида умумий Жалолободда 30дан ортиқ тиланчини аниқлаган. Уларни милиция бўлимига олиб бориб, рўйхатга қўйишган.