«Видео монтажланган»: Болани тепган шахс айбини тан олмаяпти

741

Икки ёшли боласини тепганлиги учун қўлга олинган шахс милициядаги терговда видеодаги воқеа «монтажланган» деб билдирди.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, гумондор айбини бўйнига олмай, видео «монтажланган» деб айтмоқда.

«У ўша куни боласи билан бирга дўконга чиқиб, бола ўйинга берилиб уйга боришни истамаган деб билдирмоқда. Шунингдек, у видео монтажланган деб айтмоқда», — деди Оморов.

Гумондорнинг кўрсатмасига кўра, у ўзининг икки ёшли боласини тепмаган.

У одам вақтинча сақлаш жойида ушланиб, тергов ўтказилмоқда. Суд ҳозирча қўлга олинган шахсни жазога тортиш бўйича қарор қабул қилмаган.

Қўлга олинган одам Соқулуқ район Давлат рўйхатга олиш хизмати етакчисининг ўринбосари сифатида ишлаган. ДРХнинг етакчиси Дастан Догоевнинг айтишича, мазкур воқеадан кейин боласини тепган шахс ишдан олинмоқчи.

Гўдакни қорнига тепган одамни 2 декабрда қўлга олишган. Қўлга олинган шахсга қарши «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган.

Соғлиқни сақлаш министрлигидан билдирилишича, кичкина бола лат еган. Ижтимоий тараққиёт министрлигининг маълумотига кўра, боланинг онаси турмуш ўртоғини оталик ҳуқуқидан ажратишни сўраган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева