Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбари Дастан Догоев болани тепкилаган одам ДРХнинг ходими эканлигини тасдиқлади. Догоев уни ишдан четлатишни буюрди.
Давлат рўйхатга олиш хизматининг етакчиси Дастан Догоев ерда ётган боланинг қорнига тепган одам Соқулуқ район давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбар ўринбосари эканлигини тасдиқлади. Догоевнинг айтишича, у хизматдан четлатилган.
«Биз унинг жавобгарлигини қараб кўрамиз. Мен ваъда бераман, у энди бизда ишламайди», — деди Дастан Догоев
Кичкина болани ичига тепган одамни 2-декабрда қўлга олишган. Отасидан қорнига тепки еган бола икки ярим ёшда бўлган.
Қўлга олинганга қарши «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.
Боланинг онаси турмуш ўртоғини қўйиб юборишни илтимос қилган, бироқ уни Октябрь район вақтинча сақлаш жойидан чиқаришган эмас.
«Боланинг онаси ариза ёзишдан бош тортиб, куёвини қўйиб юборишни илтимос қилмоқда. Тергов болага шафқатсизлик қилиш факти бўйича текширувларни олиб бормоқда», — деб билдиришди ШИИБдан.
Октябрь район суди 4-декабрда қўлга олинганни ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тил хати билан қолдиришни ёки тергов вақтида қамаш қарорини қабул қилиши керак.
Бишкек мэрияси қошидаги зўравонлик ва шафқатсиз муносабатлардан жабрланган болаларга ёрдам бериш маркази жабрланган болага ҳуқуқий ва маънавий ёрдам кўрсатади. Ҳозирда бола тиббий текширувдан ўтмоқда.
Ерда ётган кичик болани 50 ёшдаги одам қорнига тепаётгани ҳақидаги видео 2-декабрда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Видео Улан-2 кичик районида тасвирга олинган.
Болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш кескин қаршиликларга сабаб бўлиб, милиция воқеага эътибор қаратган.
Муаллиф: Рустам Халимов