Марат Мураталиев Талас вилоятининг мухтор вакили бўлиб тайинланди

528

Премьер-министр Сапар Исаков Марат Мураталиевни Талас вилоятининг мухтор вакили қилиб тайинлади. Бу вақтгача мазкур хизматни Таласдаги митинглардан кейин вице-премьер-министрлик лавозимигача кўтарилган Дайир Кенекеев эгаллаган.

Исаков Мураталиевни Талас вилоятининг мухтор вакили қилиб тайинлаш бўйича буйруққа 4-декабрда қўл қўйди.

«Ҳуддуддаги мухтор вакиллик аппаратининг жамоасига янги етакчини Қирғиз Республикасининг вице-премьер-министри Дайир Кенекеев таништирди», — деб билдиришди ҳукуматнинг матбуот хизматидан.

Бу вақтгача Мураталиев Талас вилоятининг капитал қурилиш бошқармасининг етакчилик хизматида ишлаган ва Талас шаҳар кенгашининг депутати бўлган.

Мураталиевгача ишлаган Дайир Кенекеевни октябрнинг охирида вице-премьер-министрлик лавозимига ўтказишган.

Таласдаги митинг

Кенекеев 16-октябрда президентлик хизмати учун сайловда мағлуб бўлиб қолган номзод Омурбек Бабановнинг қўлловига митингга чиқишган таласликларнинг олдига боргандан кейин лавозими кўтарилган.

Митингда Кенекеев «Манас» эпосидаги сатрларни ўқиб бериш билан йиғилганларни танчлантирмоқчи бўлган.

Бироқ митингчилар уни тинглашдан бош тортиб, эпосни фақатгина манасчи ўқиши керак деб билдиришган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 18-октябрда Кенекеевга эпос сатрларини ўқитишмаган таласликлар учун унга «уят» бўлганини билдирган.

Шунингдек Атамбаев Кенекеевни Таласдаги митингчиларни тарқаб кетишга чақиргани учун мақтаб, уни «Манаснинг авлоди» деб атаган.

Шундан сўнг таласликлар президентдан кечирим сўрашни талаб қилиб, уч марта митингга чиқишган.

Унда президент аппаратининг раҳбари Алмаз Үсөнов Атамбаев Таласдаги митингчилар олдида кечирим сўрамаслигини билдирган, сабаби «у тўғри айтган». Унинг айтишича, таласликлар «Манас» эпосини эшитишдан бош тортиб, хато қилишганларини тан олишлари керак.

Муаллиф: Айдай Эркебаева