Қирғизистон чегара хизмати: Қирғиз-қозоқ чегарасида тирбандлик йўқ

547

Қирғизистон чегара хизмати билдиришича, қозоқ чегарачилари аввалги ишлаш тартибига ўтиб, чегарада юкли машиналарнинг тирбандлиги бартараф бўлган. Вазият икки ўлка ўртасидаги «йўл харитаси»га қўл қўйилгандан сўнг яхшиланган.

Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, қозоқ чегарачилари 3-декабрда кучайтирилган тартибда ишлаш муддатидан аввалгидай ишлаш муддатига ўтишган, шу сабабли барча назорат ўтказиш бекатларида тирбандликлар билан навбат кутишлар йўқолган.

Чегарадаги вазият 2-декабрда икки давлатнинг ҳукуматлари «йўл харитага» қўл қўйишганидан кейин яхшилана бошлаган.

Ҳужжат чегара, транспорт ва ветеринар назорат масалаларини ҳал қилиш бўйича чоралар бўлган 50 банддан иборат.

Томонлар шартномага 30-декабрда Минскда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев билан сўзлашувлар олиб боргандан сўнг қўл қўйишди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева