Собиқ муфтийининг адвокати билдиришича, Чубак ҳожи Жалиловни Бишкек ШИИБда олти соатга яқин сўроқ қилишган. Ноябрнинг сўнгида Жалилов иккинчи хотин олгани ҳақида билдириб, эркакларни ҳам шу йўлга даъват қилган. Шундан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари прокуратурадан Жалиловнинг айтганларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.
Жалиловнинг адвокати Акин Токталиев билдиришича, диний арбобни 2 декабрда Бишкек ШИИБда тергов қилишган.
Токталиевнинг айтишича, тергов соат 9:00дан 15:00гача давом этган. Олим сўроқ бўйича журналистларга изоҳ беришдан бош тортмоқда.
Бишкек ШИИБидан ҳам «Клооп»нинг мухбирига шарҳ беришмаган.
Жалилов ноябрнинг сўнгида иккинчи хотин олгани ҳақида билдириб, ўзига эргашувчиларни ҳам қўшхотинлиликка даъват қилгандан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари ва парламентнинг депутатлари прокуратурадан диний олимнинг айтганларига ҳуқуқий баҳо беришни сўрашган.
Қирғизистоннинг Жиноят кодексига кўра, кўп хотинлилик учун икки йилгача озодликдан ажратиш кўзда тутилган.
Жавоб қатори собиқ муфтий ўзига қарши судга ариза бера оладиган одам — бу унинг биринчи хотини эканини айтган. Дин олими унга қарши судга берганлар худонинг олдида жавоб беради деб ҳисоблайди.
Диний арбоб кўп хотинлиликни қонунбузарлик деб билмайди ва «буни тўғри қабул қилиб», қўшхотинлилардан рози бўлишлари керак деб ҳисоблайди.
«Мен [қўшхотинли] амалдорларни санаб бера оламан. Улар урф-одатни қўллаган одамлар. Биз улардан рози бўлишимиз керак. Ҳеч бўлмаса барига нишон беришимиз керак», — деган Жалилов.
Муаллиф: Айдай Иргебаева