Қирғизистонлик аёл қўл протезларини яратиш учун 3D-принтер йиғди

626

Қирғизистонлик Салтанат Алиева интернет магазинлардан сотиб олган жиҳозлардан 3D-принтер йиғиб, у орқали қўл протезини яратди. Алиева жисмоний имконияти чекланганларга ёрдам бериб, 3D-технологияларини чуқур ўрганиш билан шуғулланишни истайди.

Салтанат Алиева EBay, Amazon, AliExpress онлайн-дўконлари билан ва хатто «Дордой» бозоридан  эҳтиёт қисмларини сотиб олиб, уч ой ичида 3D-принтер йиғди.

«Қийинчилик Бишкекда 3D-принтерни топиш ва унинг нархида бўлди. MakerBot 3D-принтери жуда ёқади, лекин 2500 минг доллар анча қиммат нарх. Шунинг учун ўзимнинг биринчи 3D-принтеримни йиғишга қарор қилганман», — деди у.

Алиева ўзининг принтерига 600 доллар сарфлаган, қўшимча яна 200 долларни эҳтиёт қисмларни етказиш ҳаққи учун тўлаган. Алиева жиҳозни йиғиб бўлгандан кейин, принтерда қўл протезининг қўшимча элементларини чиқарган.

Унинг бунга қадар ҳам протезларни чиқариш тажрибаси бўлган  — у бу иш билан АҚШдаги Autodesk компаниясида ишлаб юрган вақтда шуғулланган.

Келажакда Салтанат Алиева оёқ протезларини чиқариб,3D-принтерни ясашнинг бундан ҳам арзон йўлини топишни ният қилмоқда.

«Мен 3D-виртуал реаллилик, 3D-принтерлар ёки яна бошқалари бўлсин бизнинг келажак  — 3D-технологияларида деб ҳисоблайман. 3D-принтерларида инсон органларини чиқаришмоқда, бундай технологиялар бизда, бизнинг кичкинагина ўлкамизда ҳам ривожланаверсин», — деди у.

Салтанат Алиева — TechWomen дастурининг битирувчиси ҳамда Қирғиз иқтисод университетининг «Амалий информатика» кафедрасининг ўқитувчиси.

Муаллиф: Александра Титова