Афғонистондан помирлик қирғизларнинг иккинчи делегацияси келди

708

Афғонистондан Қирғизистонга Катта ва Кичик Помирнинг турғунлари келди. Улар 2017-йилнинг октябрида Норинга кўчирилган қариндошлари билан учрашиш учун келишди.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, 1-декабрда вице-премьер-министр Чолпон Султанбекова Афғонистондан келган қирғизларнинг иккинчи делегацияси билан учрашган.

Уларни Нориндаги ётоқхонага жойлаштиришган, бундан ташқари қирғиз ҳукумати Қирғизистонга келган помирликларга паспорт берилиши учун Афғонистон билан сўзлашувларни олиб бормоқда.

Афғонистон ҳудудида яшаган помирлик қирғизлар ўз болаларини давлат миграция хизмати билан Афғонистонннинг Бадахшон воҳасининг маъмурияти ўртасида ҳамкорлиги тўғрисида тузилган меморандумга кўра Қирғизистонга ўқишга жўнатишган.

Афғонистондан помирлик қирғизалрнинг биринчи делегацияси Қирғизистонга 2017-йилнинг октябрь ойининг ўртасида келган. Таълим бериш учун Норинга олти оила кўчирилган — умумий 33 одам, уларнинг ичидан 16 нафари 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар билан ўсмирлар.

Уларни Норинга кўчириб, тиббий кўрикдан ўтказишган — помирликлар ўртасида юрак хасталиги касаллиги аниқланган.

Кейинчалик меҳмонларнинг сони кўпайган — келганларнинг бири Қирғизистонда кўзи ёриган. Ўша вақтда президентлик лавозимида ишлаган собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев унинг оиласига жиҳозлари ва техникаси бор уй совға қилиб, гўдакка президентнинг номи қўйилган.

Ҳукумат помирлик қирғизлар учун уй-рўзғор техникаси билан кийим-кечакларни сотиб олишга деярли миллион сом ажратган.

Замонавий Помир қирғизлари — 1575-1930-йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан соғлиқни мустаҳкамлашга шароити йўқ Катта ва Кичик помир тоғларида яшашади.

Қирғизистонда помирликларнинг тарихий ватанига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ хал қилинмаган. Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун гуманитар ёрдам етказган экспедиция жўнатади. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғиз истиқомат қилади.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов