Соқулуқ РИИБининг барча раҳбарияти тўрт гумондорнинг қочиши ортидан ишдан бўшатилди

571

Ички ишлар министрлиги Соқулуқ район ИИБнинг вақтинча сақлаш жойидан тўрт гумондор қочиб кетгани сабабли маҳкаманинг барча етакчиларини ишдан четлатди. Вилоят милиция раҳбариятига ҳайфсан эълон қилди.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, Сокулук РИИБининг икки милиция ходими «ишончни йўқотгани» учун ўз ишидан четлатилди.

Бундан ташқари Сокулук райони ИИБнинг раҳбари ва унинг етти ҳамкасби «ИИМнинг буйруқларини қўпол равишда бузгани» учун лавозимидан бўшатилди. Ҳозирда бошқарма раҳбарининг вазифасини Азамат Ногойбаев бажармоқда.

Сокулук РИИБининг криминал милиция хизматининг раҳбарига ва унинг ўринбосарига  огоҳлантириши берилди.

Шунингдек Чуй вилоятининг ички ишлар бошқармасининг жамоат хавфсизлик хизматининг раҳбарига ва унинг ўринбосарига қатъий ҳайфсан берилди.

ИИМнинг ички текширув хизмати оғир жиноятларда гумон қилинган тўртови ИИМнинг уставини «қўпол бузгани» учун қочиб кетишганини аниқлади.

Бу вақтгача тўрт одамнинг вақтинча сақлаш жойидан қочиб кетгани сабабли икки милиция ходими қўлга олинган. Уларга иш вақтида «бефарқ» муносабатда бўлган деган айб қўйилган.

27-ноябрь куни тонгда Сокулук райони ИИБнинг вақтинча сақлаш жойидан одам ўлдиришга ва қароқчиликка гумон қилинган тўрт одам қочиб кетган.

Шу куни кечга яқин милиция ходимлари икки қочқинни, Бакит Дилдешов билан Рамил Базаркуловни қўлга олишган.

ИИМнинг матбуот хизмати 28-ноябрда яна бир гумондор Багтият Ачилдурдиев қўлга олинганини билдирган. Қочиб кетган тўрт гумондорнинг бири Кайрат Жанботоев ҳамон қидирилмоқда.

Муаллиф: Рустам Халимов