Исақов: Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши маблағ етишмаслигидан тўхтатилди

551

Премьер-министр Сапар Исаков Иссиқ кўл вилоятидаги Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши тўхтатилганини билдирди. Унинг айтишича, бунга Қирғизистон йўлни қураётган Хитойнинг «Лонг Хай» қурилиш компаниясига қарз бўлиб қолгани сабаб бўлган.

Исаков Балиқчи — Корумду йўлини қуриш бўйича 29-ноябрда парламент йиғинида сўзлади.

«“Лонг Хай” компанияси билан сўзлашувлар олиб бормоқдамиз. Бироқ бу йил мазкур лойиҳага маблағ ажратилмади. Бироқ келажакда у қайта жонланиши керак. Келаси йили маблағ топишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча ёлланган ишхонага қарз бўлиб турибмиз», — деди у.

Депутатларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қирғизистон трассаларига асфальт тўшаган қурувчилар маошини ололмаяпти.

Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши 2015-йилнинг ноябрида бошланган.

Трассанинг узунлиги 104 километр ва у Иссиқ кўлнинг шимолий қирғоғини ўз ичига олади. Йўлни реконструкция қилиш жаҳон кўчманчилар ўйинларининг бошланишига, 2016-йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган. Бироқ ҳукуматнинг маблағи йўқлиги сабабли у шу вақтгача битирилмаган.

2016-йилнинг апрелида ҳукуматга раҳбарлик қилган Сооронбай Жээнбеков қурилиш ишига маблағ «Мегаком» компанияси сотилган пулнинг эвазига бўлинади деб билдирган. Бироқ компания ҳамон сотилмаган.

Жээнбеков шунингдек ёлланма компания билан шартномани бекор қилиш давлатга 2,5 млрд сом зарар келтиришини қўшимча қилган.

Можароли тендер

Ҳукумат Балиқчи — Корумду йўлини қуришга тендерни 2015-йили эълон қилган. 6,8 млрд сомлик тендерни ўша вақтда лицензияси йўқ «Лонг Хай» Хитой компанияси ютиб олган.

Лизенциянинг йўқлиги ҳукуматдаги муассасалар аро текширувларга асос бўлиб, қурлишга боғлиқ бошқа қонунбузарликларнинг очилишига шароит яратган.

Қонун бузишларни текширув ишларининг фонида Транспорт министри Аргинбек Малабаев билан ҳукумат раҳбари Темир Сариевнинг келишмовчилиги юзага келган.

Сариев қонун бузилишининг сабабини Траспорт министрлигининг бефарқлиги деб таъкидлаб, Малабаевни ишдан четлатишни таклиф қилган.

Малабаев ўз вақтида Сариевни «Лонг Хай» компаниясининг мавнфаатларини сўрамоқда деб айблаган

Бу можаро натижасида Темир Сариев истеъфога кетган. Кўп ўтмай Транспорт министри Малабаев ҳам ишдан четлатилган.

Муаллиф: Гулжан Эшбаева