Жээнбековнинг биринчи хорижий сафари Россияга бўлади

474

Сооронбай Жээнбековнинг президент қатори илк халқаро сафари «ҳамкорликни мустаҳкалаш» учун Россияга бўлади.

Президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Айзада Субакожоева брифинг вақтида маълум қилишича, Жээнбеков Россияга 29-ноябрда боради. Президент у ерда ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашади.

Субакожоеванинг сўзларига кўра, сафар Россия томоннинг чақируви билан амалга оширилмоқда.

«Бу Россия билан бўлган стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бизнинг ташқи сиёсатимизни бундан кейин ҳам яна мустаҳкамлашга замин яратади», — деди Субакожоева

У икки томон давлат раҳбарлари икки томон хизмат вазифаларини муҳокама қилишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Жээнбеков савдо-иқтисод масалалари бўйича Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев билан учрашди.

Шундан кейин, Жээнбеков 30-ноябрда жамоатчилик хавфсизлиги буйича ташкилот юбилей сессиясида иштирок этиш учун Беларуссияга боради.

«Юбилей сессиянинг йиғилиши тор ва кенг дорирада ташкил этилиб, ўлка лидерлари ташкилотнинг 15 йиллик фаолиятининг натижасини чиқаради. Шунингдек жамоатчилик хавфсизлигини кучайтиришга йўналтирилган 24 масала кўриб чиқилади. Унинг ичида барқарорликни сақлаш ва терроризм билан курашиш масалалари бор», — деди Субакожоева.

Путин биринчи бўлиб Жээнбековни президентлик сайловидаги ғалабаси билан қутлаган, Қирғизистоннинг янги сайланган президенти ўзининг биринчи интервьюсини россиялик ОАВлар — «РИА Новости» билан ТАСС нашрларига берган.

Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев каби ўз суҳбати билан сўзларида Россияни «асосий стратегик ҳамкор» деб атаб келади.

Шунингдек янги президент рус тилининг Қирғизистондаги расмий мақомини сақланишини айтган, сабаби бу «дўстлик ва БМТ тилларининг бир» бўлиб саналади.

Муаллиф: Анна Капушенко